Ёнмаган ёнилғи операторнинг ўзини “ёқди”
18:00 - 20.09.2021
2
Департаментнинг Ғузор тумани бўлими томонидан «М.Э.» фермер хўжалиги раҳбари ва бошқаларнинг мурожаати юзасидан текшириш ўтказилди.
Унда аниқланишича, «Қарши нефть базаси» МЧЖ Ғузор филиалига қарашли 7-фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчаси бош оператори Х.Ў. 2020 йил октябрь ойида тумандаги 8 та фермер хўжалигига 43,5 млн. сўмлик 7179 литр ёнилғини тарқатмаган бўлса-да, фермер хўжаликларининг ишончномалари ва нефть маҳсулотларини тарқатиш ведомостларини қалбакилаштирган.
Шунингдек, у ўзи қабул қилиб олган «ЭКО» маркали 107,5 млн. сўмлик 17730 литр дизель ёнилғиси ва 564,3 минг сўмлик 94 литр оддий дизель ёнилғисини фермерларга тарқатмасдан сотиб юбориб, жами 151 млн. 612 минг 400 сўмлик мулкни талон-торож қилган. Етказилган зарар қопланиб, ёнилғифурушга қонуний жазо тайинланди.
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
6
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
37
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
97
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
117
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
127
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
225