Ўзбекистон Қаҳрамони — ҳарбий прокуратура меҳмони

15:00 - 16.09.2021

7

Ҳарбий прокуратура томонидан тасдиқланган режага асосан ходимларнинг маҳорати, малакасини ошириш юзасидан онлайн машғулотлар ўтказиб келинмоқда.

Республика ҳарбий прокуратураси маҳкамасида ўтказилган машғулотга Ўзбекистон халқ артисти, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби, Ўзбекистон қаҳрамони Муножoт Йўлчиева таклиф этилди. Кўтаринки руҳда ўтказилган учрашувда Муножот Йўлчиева ҳарбий прокуратура ходимларига ўз ҳаёти, санъатга кириб келиши, ўзбек мақоми ҳақида сўзлаб берди.

Шу билан бирга санъаткор мақом ва бахшичилик санъати учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида давлат раҳбарининг фармонига асосан Ўзбекистон давлат консерваториясининг Ўзбек мақом санъати факультети ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг таълим йўналишлари ва мутахассислари негизида мақом ижрочилиги, бахшичилик ва катта ашула йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси –Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилганини билдириб, ушбу таълим муассасалари ҳақида батафсил маълумот берди. Учрашувда хонанда ҳарбий прокуратура ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.