“Марҳамат, қонуний ишлайверинг…”

10:30 - 14.09.2021

6

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ўтказган тадбирда аниқланишича, шаҳарнинг Оммағон маҳалласида яшовчи Қ.З. давлат рўйхатидан ўтмасдан, ҳеч қандай ҳужжатсиз бетон ғишт ишлаб чиқариб сотиб келган. Кунчиқар маҳалласида яшовчи П.У. озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни сотиш билан шуғулланган.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган профилактик суҳбатда уларга ҳуқуқий ёрдам берилиб, солиқ тўловчи сифатида давлат рўйхатидан ўтишлари таъминланди. Энди ушбу фуқаролар тадбиркор сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, бошқарманинг ҳудудий бўлимлари ўтказган тарғибот тадбирларида 416 та тадбиркорлик субъектига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди, натижада бюджетга 244,2 млн. сўм қўшимча солиқ ундирилиши таъминланди.