“Агар 180 млн. берсанг, аризамни қайтариб оламан…”
18:00 - 13.09.2021
15
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Хива шаҳар бўлими тезкор тадбир ўтказди. Унда навси қул бир кимса жиноят устида ушланди. Гап шундаки, «П» масъулияти чекланган жамият ишбошқарувчиси Х.Ё. Гурлан туманида жойлашган собиқ машина-трактор парки ва унинг биноларини «Г» МЧЖ раҳбари ноқонуний сотиб олгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёзган аризасини қайтариб олиб, ишни тўхтатиш эвазига жамият раҳбаридан 180 млн. сўм талаб қилган. Шу пулдан 4000 АҚШ доллари ва 74 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан айбдорга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Фирибгарлик, товламачилик қилиб, яқинлари ва дўстларининг нафратига йўлиққан ушбу фуқаронинг кечмиши ҳамда жиноятдан жабр чеккан кишиларнинг тақдири кўпчиликни ҳушёрликка ундайди. Халқимизда «Оёққа бесабаб тикан кирмас» деган нақл бекорга айтилмаган. Фирибгар нима қилса ҳам аввало ўзига қилади. Жиноят жазосиз қолмайди.
Эътибордан четда қолган масала
10:09 - 27.05.2022
68
«Пулни бер ёки офисга онангни келтир!»
11:37 - 26.05.2022
96
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - 25.05.2022
130
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
195
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
296
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
331