Фидойилар рағбат топди

16:30 - 09.09.2021

9

Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида ҳам тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Бош прокурор сўзга чиқиб, барчани байрам билан табриклади.

Қонун устворлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ходимлар туфайли сўнгги йилда прокуратура органларига бўлган ишонч ортди, халқнинг тизимга муносабати тубдан ўзгарди. Бундай меҳнат эса юртимизда асло беэътибор қолмайди. Прокуратура органларининг 24 нафар ходими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 августдаги фармони билан давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлангани — фикримизнинг ёрқин далили. яна бир карра эътироф этилди.

Бундан ташқари, 600 нафардан зиёд ходим «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонига сазовор бўлди. Жиноятчиликка қарши кураш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ходимлар эса Бош прокуратура томонидан рағбатлантирилди.