Боғчаларга болажонлар қамрови ортди

15:00 - 09.09.2021

5

Давлатимиз раҳбари болаларнинг таълим-тарбияси, соғлиғи ва ижтимоий ҳимоясини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мактаб ва боғчалар таъмирланиб, улардаги шароитлар яхшиланяпти, болалар қамрови оширилмоқда.

2021 йилнинг ўтган даврида прокурорлар ташаббуси билан  21 та мактаб ва 37 та мактабгача таълим ташкилотида 1,4 млрд. сўмлик таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилган. Масалан, Қизилтепа туманидаги 30-мактабнинг иситиш тизими ишдан чиққани аниқланди ва ҳомийлар ҳисобидан тўлиқ таъмирланди. Ёғингарчилик кунлари Конимех туманидаги 38-мактабнинг томидан чакка ўтиши аниқланиб, таъмирланди. Зарафшон шаҳридаги 2-мактаб атрофига чироқ ўрнатилди ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Қизилтепа, Нурота, Хатирчи, Кармана туманлари ва Зарафшон шаҳридаги мактабларга 27 та компьютер жамланмаси ва 1200 дан ортиқ бадиий китоб олиб берилди. 

Зарафшон шаҳар прокурорининг ташаббуси билан 5-мактабгача таълим ташкилотининг томи ва полини таъмирлаш учун 300 млн. сўм пул ажратилди. Бугунги кунда «Дурбек Диёр» МЧЖ томонидан таъмирлаш   ишлари олиб борилмоқда.  

Бу йил прокурорлар аралашуви билан 33 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ишга туширилиб, уларга 660 нафар бола жалб қилинди. Нурота ва Навбаҳор туманларида 4 тадан, Хатирчи туманида 25 та оилавий боғчага ётоқжой ва бошқа жиҳозлар олиб берилди. Кўрилган чоралар натижасида боғчаларда болалар қамрови йил бошига нисбатан 3,5 фоиз (74,8   фоиздан – 78,3 фоизга) ошишига эришилди.