Сирдарёлик маҳкумлар ҳам афв этилди

12:30 - 08.09.2021

9

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.08.2021 йилдаги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги ПФ-6298-сонли Фармонига асосан 4 нафар Сирдарёлик маҳкумлар ҳам афв этилди.

Маҳкумларнинг жазони ижро этиш муассасаларидан ўз уйларига қайтиши, уларнинг ота-оналари, фарзандлари ва яқинлари қалбини шодликка тўлдирди.

Сирдарё вилоят прокурори Шохрух Аминов ва ИИБ бошлиғи Шухрат Буронов биргаликда ушбу шахслар билан суҳбатлашиб, афв этилганларга соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, жамиятда ўз ўрнини топиши, юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга афв этилганларни ижтимоий мослаштириш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини тиклаш, ишга жойлаштириш ва шу каби бошқа ҳаётий масалаларда амалий ёрдам бериш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.