Қийин кунлар ортда қолди

15:00 - 06.09.2021

5

Ёшларни ҳар томонлама қўллаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари томонидан фестиваллар ўтказиб келинмоқда.

Тошкент ҳарбий прокуратураси, Учтепа тумани ҳокимлиги ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда Учтепа туманида ўтказилган тадбирлар доирасида ҳарбий техника ва қуроллар кўргазмаси, ҳарбий хизматчилар томонидан қўл жанги, ҳарбий оркестр, фахрий қоровул чиқишлари ҳамда Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияга қарашли Маънавият-маърифат маркази ашула ва рақс ансамблларининг чиқишлари, спорт мусобақалари, концерт дастурлари ташкил этилди.

Тадбир жараёнида туманда «ёшлар дафтари»га киритилган, сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинган 23 нафар ёшнинг бадал пули, ҳайдовчилик курсида ўқиётган 5 нафар ёшнинг ўқиш пули тўланиб, уларга ҳайдовчилик гувоҳномаси ва сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Шу билан бирга «темир дафтар»га киритилган бир қатор фуқаролар тикув машинаси, компьютер, ҳар хил жиҳоз ва ускуналар билан тақдирланди. Энди бу ёшлар ҳаётда қийналишмайди.

Бу каби тадбирлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.