180 нафар боланинг ҳуқуқи тикланди

18:00 - 30.08.2021

3

Бугунги кунда мамлакатимизда фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини тўла таъминлаш юзасидан қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан ҳам соҳа доимий эътиборда. Хусусан, фермерларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари доирасида 195 гектар ер майдони янгидан фермер хўжаликларини ташкил этиш учун олиб берилди. Шунингдек, банклардан 35 млрд. сўмлик кредит, 1 млрд. сўмлик иш ҳақи, 21 млн. сўмлик нақд пул, техника ва эҳтиёт қисмлар олиш каби зарур масалаларда ҳам кўмак берилди.  

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, айниқса, улар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш барчамиздан жуда катта масъулият талаб қиладиган иш. Шу боис бу борада прокуратура органлари томонидан алоҳида назорат ўрнатилган. Жумладан, айни йўналишлар натижасида ўтказилган текширишларда қонунга зид бўлган ҳуқуқий ҳужжатларга протест ва тақдимнома киритилди. Натижасида 148 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилиб, 2 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилди. Энг асосийси, 180 нафар вояга етмаганнинг ҳуқуқлари тикланишига эришилди. Жорий йилнинг ушбу даврида 2899 нафар фуқаро прокуратура органларида бевосита қабул қилинди. 709 нафарининг ҳуқуқлари  тикланди. Шундан ҳам англаш мумкинки, бугунги ҳаёт кечагидан бутунлай бошқача. Чунки айни даврда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида халқимизнинг бугунидан рози бўлиб, бахтли ва фаровон яшашини таъминлаш мақсади мужассам