“Ишқий суратларимни эримга жўнатувдим…”
12:30 - 30.08.2021
26
Беҳаё “селфи”лар билан боғлиқ ҳолатлар шу селфи қаҳрамонларининг ўзининг бошига бало бўлмоқда. 31 ёшли аёл Н.И. бегоналарга эмас ўз турмуш ўртоғига “селфи” тушган расмларини жўнатиб, оқибатда сарсон бўлади. Аниқланишича, аёл ўз турмуш ўртоғига ишдалик пайтида уни соғиниб, ўзининг беҳаё тарзда тушган суратларини телеграмм тармоғи орқали жўнатиб туради. Орадан маълум вақт ўтгач, сим карта ишламай қолади. Н.И. бошқа рақам олиб фойдаланаверади.
Орадан бир неча ой ўтгач, унинг ишлатилмаётган рақами компания томонидан захирага қайтарилади. Шундан сўнг сотувга чиқарилиб, бошқа шахсга бериб юборилади. Аввал аёл фойдаланган рақамнинг янги эгаси 25 ёшли Б.Т. уни телеграмм тармоғига улаганида Н.И.нинг турмуш ўртоғи билан ишқий ёзишмалари ва беҳаё суратлари чиқиб келади. Чунки аёл эски рақамини телеграмм тармоғидан ўчириб ташламаган экан. Бу эса йигитга қўл келиб, аёлни ижтимоий тармоқлардан қидириб топади ва унга товламачилик қила бошлайди. Яъни аёлнинг беҳаё суратларини тарқатмаслик учун ундан бир йил ичида қимматбаҳо буюмлар, тилла тақинчоқлар ва пул ундиради. Аммо шу билан ҳам қаноатланмайди. Пичоқ суякка қадалган Н.И. эса ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза ёзишга мажбур бўлади. Б.Т. қўлга олиниб, қилмиши учун жазосини олди, лекин аёл беҳаё “селфи”лари учун қанча вақт хотиржамлигини йўқотганини тасаввур қилиш қийин.
Эътибордан четда қолган масала
10:09 - 27.05.2022
67
«Пулни бер ёки офисга онангни келтир!»
11:37 - 26.05.2022
95
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - 25.05.2022
129
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
194
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
295
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
330