Ниятига етган ошиқнинг чиркин режаси
10:30 - 30.08.2021
16
Икки йил аввал ижтимоий тармоқ орқали Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи олий маълумотли ўқитувчи Г.А. бир йигит билан танишади. Суҳбат асносида у компьютер устаси эканини, турмуш ўртоғи билан ажрашганини, яхши аёл учраса уйланмоқчилигини, унинг расмларини кўриб ёқтириб қолганини айтиб, Г.А. ишонтиради. Ёши 30 дан ошган бўлса-да, турмушга чиқмаган қиз унинг гапларига ишонади. Шундан сўнг йигит қизнинг соддалигидан фойдаланиб, унинг уйига совчи юбориш мақсади қатъийлигига ишонтиради. Тез кунда совчилар жўнатишини, тўй тараддудини айтиб, қизни ширин орзулар оғушида маст қилишга эришади. Хуллас, йигит қиздан “селфи”га тушиб, телеграмм орқали жўнатишини сўрайди. Суратларни кўриб, ўчириб ташлашга қасам ичади. Қасамни муқаддас билган Г.А. унга ишонади ва илтимосини бажаради. Бора-бора оддий “селфи”лар беҳаёлашиб боради. “Ошиқ” йигитнинг талаби билан қиз аввал ички кийимда, сўнгра уларни ҳам ечиб ўзини “селфи” қилади ва йигитга жўнатади.
Ниятига етган “ошиқ” режасининг кейинги қисмига ўтади. Қизнинг яланғоч тушган суратларини ўзига юборади ва уларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришини, бундан ташқари, Г.А.нинг таниш-билишларига ҳам жўнатишини айтади. Хуллас, йигит бу ишларни қилмаслик учун қиздан 100 доллар талаб қилади. Товламачи қўлга олинди, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг ҳукми билан фуқаро Д.И.га тегишли жазо тайинланди.
Эътибордан четда қолган масала
10:09 - 27.05.2022
66
«Пулни бер ёки офисга онангни келтир!»
11:37 - 26.05.2022
94
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - 25.05.2022
128
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
193
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
294
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
329