6 ойда 37 оила барбод бўлди

12:00 - 28.08.2021

10

Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган янги босқичдаги туб ислоҳотлардан пировард мақсад, энг аввало, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ рўёбга чиқаришдан иборат. Бу ўринда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йил 6 ойи мобайнида туман ФҲДЁ органида ажрашишлар сони 28 тани, 2021 йилда эса, бу кўрсаткич 37 тани ташкил қилиб, 9 мартага ортган.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, эр-хотин ўртасидаги ажримларга, оилаларнинг бузилиб кетишига, аксарият ҳолатларда болаларнинг ота-она меҳридан маҳрум бўлишларига эр-хотин ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар (48,4 фоиз), қайнона-қайнота ёки қариндошлар аралашуви (17,4 фоиз), ёшларнинг оила қуришга тайёр эмаслиги (11 фоиз) кабилар сабаб бўлмоқда.

Ўтказилган таҳлиллар Мажбурий ижро бюроси Хива тумани бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатларининг учдан бир қисми алимент ундирувига оид ишларниташкил қилишини кўрсатмоқда. Алимент ундируви билан боғлиқ ижро ишларининг
285 таси бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорларнинг республика ҳудудидан чиқиш ҳуқуқларини чеклаш бўйича тақиқ қўйилган. Алимент тўловчиларнинг 232 нафари ишсиз ҳисобланади.

Жорий йилнинг ўтган даврида 2 ойдан ортиқ муддатда алимент тўлашдан бўйин товлаган қарздорларнинг 1 нафарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда 13 нафарига нисбатан МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, судлар томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилган.