Ҳарбийлар — “Ғалаба боғи”да

18:00 - 27.08.2021

9

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий қўмондонликлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳуқуқий билимларини ошириш баробарида, улар билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар  ҳам ўтказиб келмоқда.

Тадбирлар нафақат ҳарбий қисм ва муассасаларда балки музей, истироҳат боғлари каби жойларда ҳам ўтказилмоқда. Жумладан, Тошкент ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ва Зангиота туманида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзоларини Тошкент шаҳрида жойлашган “Ғалаба боғи”га саёҳати ташкиллаштирилди.

 Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари “Ғалаба боғи” экспозициялари билан танишиш билан бирга, уларга мамлакатимиз мустақилликка эришиш йўли, Янги Ўзбекистон даврида ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари рўёбга чиқарилиши, уларга яратилган имтиёзлар ҳақида батафсил  тушунтиришлар берилди.

Мазкур тадбир ҳарбий хизматчилар оила аъзоларида катта таасурот қолдирди.