Субсидия сабаб 50 нафар аёл банд бўлди
16:00 - 27.08.2021
14
Ғозғон шаҳар прокуратураси томонидан янги шаҳарни ривожлантириш, ободонлаштириш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал қилиш юзасидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ғозғон шаҳрида 4 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, 2-секторга “Тумар” маҳалласи бириктирилган. Ушбу маҳаллада 443 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 738 нафар оила, ушбу оилаларда яшовчи фуқаролар 2 445 нафарни ташкил қилади.
Шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро М.Норбоевага касаначилик йўналишида “Ғозғон чевар қизлари” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилишида амалий ёрдам кўрсатилиб, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 122 млн. 500 минг сўм субсидия ажратиб берилди. Натижада Ғозғон шаҳридаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда 50 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, кооператив фаолият юритаётган бинони таъмирлаш учун қурилиш материаллари ҳамда жиҳозлаш учун имтиёзли кредитлар ажратилишида ёрдамлар кўрсатилди. Ғозғон шаҳар 2-секторида “Темир дафтар”га киритилган 14 нафар ишсиздан 6 нафарининг бандлиги таъминланди, 50 млн. сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилиши натижасида 14 та эҳтиёжманд оила “Темир дафтар”дан чиқарилди.
Шунингдек, 2-секторда 513 нафар 18-30 ёшдаги ёшлар мавжуд бўлиб, ишсиз ва ижтимоий-иқтисодий муаммолари бўлган 33 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиши таъминланиб, ушбу ёшларнинг 15 нафарига субсидия, 5 нафарига имтиёзли кредит ажратилди, 7 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 2 нафари жамоатчилик ишига жалб қилинди, 2 нафарининг ижтимоий-иқтисодий муаммоси ҳал этилиб, 32 нафарининг дафтардан чиқарилиши таъминланди.
Шу билан бирга, 30 ёшдан юқори бўлган аёллар билан бирма-бир мулоқот қилиниб, 57 нафар хотин-қиз 9 та тоифага ажратилган ҳолда “Аёллар дафтари”га киритилди. Шаҳар прокуратурасининг амалий ёрдами билан уларнинг 29 нафарига имтиёзли кредит ажратилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишлаш истагини билдирган 18 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланди, 4 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 4 нафарига моддий ёрдам берилди, 2 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиши натижасида барчасининг “Аёллар дафтари”дан чиқарилиши таъминланди.
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - Бугун
7
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
38
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
98
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
118
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
128
Эшик қоққан яланғоч одам
17:15 - 13.05.2022
226