15 маҳалланинг ёшлари — энди битта электрон базада

12:30 - 27.08.2021

6

Фарғона туманидаги 2-сектор вакиллари жорий йилнинг ўтган даврида 1763 та хонадонга кириб борди. Аниқланган муаммоларнинг барчаси бартараф этилди. Ишчи гуруҳи аъзолари билан хонадонларга кириб ўрганишлар давомида 145 нафар фуқаро ва юридик шахсларнинг муаммолари ҳал этилди, 65 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди.

 Шунингдек, сектор ҳудудидаги 26 та ижтимоий соҳа объекти ўрганилганида 18 та муаммо аниқланди. Ҳозирги пайтда уларнинг 12 таси ҳал этилди. Ёшлар билан ўтказилган учрашувларда 55 нафар йигит-қизнинг муаммолари тингланиб, 49 таси ижобий ҳал қилинди. 25 нафари ишга жойлаштирилди, 12 нафарига тадбиркорлик учун кредит ажратилиши, 12 нафарига моддий ёрдам пуллари берилиши таъминланди. Шунингдек, аёллар билан учрашувларда тилга олинган муаммоларнинг 45 таси ижобий ҳал этилди. Мурожаат қилган хотин-қизлар ишга жойлаштирилди, тиббий кўрикдан ўтказилиб, дори-дармон билан таъминланди, моддий ёрдам кўрсатилди,  бошқа муаммолари ҳал қилинди.

Алоҳида учрашувларда тадбиркорлик билан боғлиқ муаммолар ўрганилиб, қонуний ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Учрашувларда 13 нафар тадбиркорнинг муаммолари тингланиб, 8 таси ижобий ҳал этилди. Ушбу жараёнда 4 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, 12 та янги иш ўрни яратилди.                                                                   

 Ишчи гуруҳи томонидан 15 та МФЙда олиб борилган хатлов жараёнида расмий иш жойига эга, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқиётган, ҳарбий хизматни ўтаётган, ўзини ўзи банд қилган, чет элга ишлашга кетган, ногирон, кам таъминланган оила фарзандларидан иборат — жами 8002 нафар ёш электрон базага киритилди. Улар орасидан “Ёшлар дафтари”даги 644 нафар ишсизнинг бандлигини таъминлаш режаси ишланди. Муҳтож ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.  

Уларнинг ижроси давомида ёшларнинг 52 нафарига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кўмаклашилди, 172 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, ишлаш истагини билдирган 134 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 61 нафарининг муаммоси ҳал этилди, 164 нафар  ёшларнинг бандлигини, дехқончилик қилиб даромад олишини таъминлаш мақсадида 10 сотих ва ундан зиёд ер майдонлари ажратиб берилди. “Хар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида 73 нафар ёшлар “Устоз-шогирд” анъанаси доирасида уста-ҳунармандларга бириктирилди.