Ишсизларга рағбат ва имкон
10:30 - 27.08.2021
13
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Фархат Алламбергенов Беруний туманида сайёр қабул ўтказди. Қабул давомида ўзларининг турли йўналишдаги муаммолари билан мурожаат этган 103 нафар фуқаронинг муаммолари ижобий ҳал этилди. Жумладан, тадбирда муаммоси ҳал бўлган 30 нафар ёшга 10 та замонавий тикув машинаси, 10 та пайвандлаш ускунаси ва 10 та мини печ топширилди.
Шунингдек, “Aёллар дафтари” рўйхатида турган 20 нафар хотин-қизга бир марталик ёрдам пуллари ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 20 нафар ишсиз фуқарога ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди.
Бундан ташқари, сайёр қабул давомида кредит масаласида мурожаат этганлардан 16 нафарига тегишли банклар томонидан махсус сертификатлар топширилган бўлса, 11 нафар фуқарога соғлиғини тиклаш учун йўлланмалар берилиши таъминланди.
Тадбир якунида иштирокчиларга туман маданият уйи ходимлари томонидан концерт дастури тақдим қилинди.
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - Бугун
20
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
86
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
188
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
219
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
279
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
295