Тил билиш – дунё билишдир

10:30 - 25.08.2021

8

Жорий йилнинг 6 май куни Президент раислигида чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тизимдаги муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, давлат раҳбари чет тилларини ўрганишни устувор вазифа сифатида белгилаб берган эди.

Мазкур вазифалардан келиб чиққан ҳолда, аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини оширишмақсадида Самарқанд шаҳар прокуратураси ҳамда шаҳар таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ўқувчилар ўртасида “Заковат” интеллектуал  кўрик-танлови  ўтказилди.

Мазкур кўрик-танлов ғолибларини чет тилларини билишни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида ўтказилди. Унда шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари фаол иштирок этишди.

Танловнинг якуний босқичи Самарқанд  шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтди. Ғолиб ва фаол иштирок этган ўқувчилар шаҳар прокуратураси томонидан муносиб рағбатлантирилди.