Ҳеч бир соҳа эътибордан четда эмас!

16:00 - 24.08.2021

67

Эзгу қалбли халқимиз энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллиги кунини ўзгача тадорик, меҳнат ютуқлари, ўзига хос туҳфалар, салмоқли натижалар ила кутиб олишни одат қилган. Мазкур анъана Наманган вилояти учун ҳам хосдир. Дарҳақиқат, истиқлолнинг 30 йиллик тўйини вилоятимиз аҳли кўтаринки руҳда нишонлаш ҳаракатида. Байрам кунлари 100 дан зиёд ижтимоий ва инфратузилма объектларини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Байрамга қадар умумий қиймати қарийб 150 миллион долларлик 8 та йирик инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши кутилмоқда. Натижада, яна янгидан 2 980 та иш ўрни яратилади.

Инвестиция дастури доирасида 2021 йилда 106 объектда қурилиш ишларини бажариш режалаштирилган. Ҳозиргача 213 миллион сўмлиги бажарилди. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида 2021 йилда вилоятда жами 775 та маҳалланинг меъморий қиёфасини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича 2 триллион 304 миллиард сўмлик ишлар бажарилади. Мазкур дастурларга киритилган 22 та қишлоқ ва 4 та маҳалла бош режалари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди ҳамда ҳозиргача 509,2 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилди. Бу каби эътирофга арзирли жиҳатлар талайгина.

Шу ўринда Наманган вилояти прокуратураси органлари фаолиятига назар ташласак.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Бунда асосий эътибор барча соҳаларда қонунчилик ижроси устидан самарали назоратни амалга ошириш, қонун ҳужжатлари, шунингдек, Ўзбекистон Рес публикаси Президенти фармон ва қарорлари сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилди. Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда прокуратура органлари аралашуви билан 1 459 та ноқонуний ҳужжат қонунга мувофиқлаштирилди, 80 009 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Ўз навбатида, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш борасида жойларга 580 та тақдимнома киритилди. 1 245 нафар шахснинг интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарлиги ҳал этилди. Текширишлар ва тергов ишлари давомида 36,3 миллиард сўмдан зиёд зарар ундирилди.

Бугун аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, ўзгалар парваришига муҳтож ва кам таъминланган фуқароларни ҳимоя қилиш энг устувор вазифалардан биридир.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида айнан мана шу йўналишларда прокурорлар аралашуви билан 515 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. 30 нафар фуқаронинг кечиктирилган иш ҳақлари тўлаб берилди. Шунингдек, 396,4 миллион сўм етказилган зарар ундирилди.

Судларга фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб 1,5 миллиард сўмни ундириш юзасидан 5 та ариза киритилди. Афсуски, ушбу йўналишларда халқ манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган ютуқлар кўлами ортаётган бўлса-да, соҳа мансабдорлари томонидан қўпол қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганига ҳам кўз юмиб бўлмайди. Хусусан, Уйчи ва Учқўрғон тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари мансабдор шахслари томонидан 475,2 млн. сўм бюджет маблағлари талан-торож қилинган.

Ахир бу маб лағлар аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилмаганмиди?!

Юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича айбдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, етказилган зарар тўлиқ ундирилди.

Мамлакатимизда аҳолининг барча қатламига, айниқса, узоқ қишлоқ аҳолисига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бў йича олиб борилаётган ислоҳотлар бугун давлат сиёсатининг бош мақсадига айланган. Шу мақсадда 100 дан ортиқ ҳуқуқий-норматив ҳужжат қабул қилинди. Уларда соҳанинг барча йўналиш ларини комплекс ривожлантириш бўйича тизимли чора-тадбирлар қамраб олинган.

Ҳозирда белгиланган вазифалар доирасида қатор ижобий натижаларга эришилди. Тиббий хизмат сифати тобора яхшиланиб бормоқда.

Шу маънода, соғлиқни сақлашга оид қонунлар ижроси ҳам
прокуратура органлари доимий эътиборида.

Ҳукуматимиз томонидан мазкур соҳага қаратилаётган катта эътибор ва яратиб берилаётган кенг кўламдаги шарт-шароитларга қарамай, ўтказилган ўрганишларда тизимли муаммо ва камчиликларга дуч келинмоқда.

Хусусан, ўтган даврда вилоятда 5 123 нафар шахс турли юқумли касалликларга чалинган бўлса, шифокорларнинг масъулиятсизлиги ва эътиборсизлиги оқибатида 2 та оналар ва 314 та гўдаклар ўлими қайд этилди. Тизим мутасаддилари эса қайд этилган камчиликларни бартараф этиш ўрнига соҳани ривож лантириш учун ажратилган бюджет маблағларини уялмай-нетмай талон-торож қилишган.

Мазкур йўналишда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 30 дан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 5 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Аёл – миллат келажаги, ҳаёт давомчисидир. Хотин-қизлар эъзоз ланган, қадрланган юртнинг бугуни ва эртаси фаровон бўлади. Шу маънода, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Албатта, ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби юртимизда ҳам етарли даромад манбаига эга бўлмаган, ишсиз хотин-қизларимиз бор. Маҳаллабай ўрганишлар жараёнида айнан шундай аёлларнинг муаммолари билан қизиқяпмиз. Ўз ташвиш-ўйларига ўралашиб, дардини айтолмай юрган хотин-қизларнинг дардларини эшитяпмиз. Боқувчисини йўқотиб, қай ишга бош суқишини билмай турган аёлларнинг муаммоларини ўрганиб, тегишли ташкилотлар билан биргаликда уларни ҳал этиш чораларини кўриб келмоқдамиз. Умуман олганда, хотин-қизлар билан боғлиқ барча жиҳатлар прокуратура органлари диққат марказида. Оилавий ажримларнинг олдини олиш мақсадида вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, ИИБ ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Қўшма фармойиш тасдиқланиб, шаҳар ва туманларда ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

Мазкур ишчи гуруҳлари томонидан олиб борилган кенг қамровли тадбирлар доирасида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар аниқланиб, 1 366 та оила яраштирилди. 566 та норасмий никоҳ асосида яшаётган оилаларнинг 495 тасининг никоҳи расмийлаштирилди.

Шунингдек, тадбирлар давомида 10 609 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланиб, 9 025 нафарига моддий ёрдам ва нафақа пуллари тайинланди. 5 334 нафарига тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун кўмаклашилди, 3 428 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилган бўлса, 107 нафари уйжой билан таъминланди.

Шунингдек, прокурорлар томонидан “аёллар дафтари”га киритилган аёллардан 8 076 нафарининг (99,4 фоиз) муаммолари ўрганилиб, ҳал этилди.

Бундан ташқари, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида прокурорлар секторидаги 6 510 та эҳтиёжманд оилага жами 5,4 миллиард сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

“Темир дафтар”даги 3 725 нафар аъзолари бўлган 961 та эҳтиёжманд оиланинг 760 нафар меҳнатга лаёқатли аъзолари банд лиги таъминланиши натижасида 3 360 аъзоси бўлган 828 та оила (86,1 фоиз) Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорлари асосида камбағалликдан чиқарилди. Қолган 133 та оилага айни пайтда тегишли ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

“Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича секторлар ҳудудида 18-30 ёшлилар билан мулоқот ўтказилиб, хатлов якунлари бў йича 12 115 кишилик рўйхат платформа бўйича шакллантирилиб, дафтарга киритилган. Бугунги кунга қадар юқоридаги ёшларнинг 12 003 нафари (99 фоизи)нинг муаммолари ўрганиб чиқилиб, ҳал этилди. Фаолиятимиз кўламида бу каби мисолларни яна кўплаб келтиришимиз мумкин. Жамиятдаги қай бир соҳа борки, уларнинг бари эътибордан четда эмас.

“Тинч ўтган ҳар кунинг – байрам”, деган ҳикматомуз ибора бор халқимизда. Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги шодиёналари тобора яқинлашаётган ана шундай фараҳбахш кунларда ТИНЧЛИК нечоғли улуғ ва тенгсиз неъмат, бебаҳо бойлик эканини теранроқ англаяпмиз.

Албатта, тинчлик учун курашмоқ керак. Бу кураш нималардан иборат? Тинчликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ҳар қандай иллатга қарши ҳушёр яшамоқ ва ундан огоҳ бўлмоқ жоиз. Ана шу бебаҳо неъматимиз – тинчлигимиз абадий бўлсин!

Жахонгир ХАТАМОВ,
Наманган вилояти прокурори