Тарбияланувчилар иш билан таъминланди

10:30 - 23.08.2021

5

Фарғона ҳарбий прокуратураси ва вилоят Миллий гвардияси бошқармаси ҳамкорлигида шаҳарда жойлашган болалар уйида тарбияланувчи ёшлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида Фарғона шаҳрида жойлашган корхона ва муассасалар бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Ярмаркада Миллий гвардиянинг вилоят Қўриқлаш хизмати тизимига 3 нафар, “Fergana global textile” фабрикасига  3 нафар,  «Farg’onaazot» акционерлик жамиятига 1 нафар ёшлар ишга жойлашиш учун  йўлланма олди.

Шу билан бирга, 35 нафар ёшларга бандлик масалалари бўйича турли маслаҳатлар берилиб, 17 нафар касбга эга бўлмаган ёшлар Моно марказда турли касб йўналишлари бўйича ўқитиш учун рўйхатга олинди, ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш истагини билдирган 3 нафар ёшларни Фарғона вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассислиги бўйича тайёрлаш марказига имтиёзли равишда ўқиш учун рўйхатга олиниши таъминланди.