“Тезкор супер уста” прокурордан нима сўради?

12:30 - 20.08.2021

12

Жорий йилнинг ўтган даврида прокуратура органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган амалий ёрдам натижасида 960 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.

Шунингдек, 22 млрд. 597 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари, 115 гектар ер, бино ажратилишида, коммуникация тармоқларига уланишда, лицензия ва рухсатнома расмийлаштириш каби қатор масалаларда амалий ёрдам кўрсатилиб, 420 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. 118 та корхона фаолияти қайта тикланди.

Элликқалъа туманида ўтказилган учрашувда “Тезкор супер уста” МЧЖ раҳбари тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун банк кредити ажратилишида амалий ёрдам сўради. Мурожаатга асосан тадбиркорга 450 млн. сўм, худди шундай масалада мурожаат қилган “Ахмедов Ботирхон” МЧЖга эса 220 млн. сўм миқдорида кредит ажратилди. Тўрткўл туманида ўтказилган учрашувда иштирок этган “Қуролбек Омад” МЧЖга деҳқончилик учун 15 гектар ер майдони ажратилиши натижасида 15 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.

Ўтган давр мобайнида прокуратура органлари томонидан жойларда тадбиркорларга тўсиқ бўлаётган 252 та ҳолат аниқланиб, тегишли тартибда муносабат билдирилди ва уларнинг ҳуқуқлари тикланди.