Оқсоқол текинга офтобга чиқмади…

15:00 - 17.08.2021

15

Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан 2021 йилнинг 1-ярми давомида тадбиркорлик субъектларида 1210 та қонунчилик тарғиботи тадбири ўтказилди.

Шунингдек, амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида тадбиркор ҳимоясига оид 16 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилган. Жумладан, Департаментнинг Чироқчи тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда бир жиноятга чек қўйилди. Чироқчи тумани “Аннарўз” МФЙ раиси М.С. маҳалла гузари атрофидаги ер майдонини автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун фуқаро Э.К.га ажратиб бериш эвазига ундан 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.С.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми билан қилмишига яраша жазо тайинланди.

Ушбу йўналишда ишлар давом этмоқда, тадбиркорлик субъектларидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинган.