Ҳарбийларга диний тушунчалар берилди

16:00 - 13.08.2021

7

Самарқанд ҳарбий прокуратураси Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги билан ҳамкорликда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Жиззах, Самарқанд ҳамда Навоий гарнизонлари ўртасида онлайн тарзда профилактик тадбир ўтказилди.

Жумладан, Марказий ҳарбий округ қўшинларида ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, ҳарбий хизмат ўташнинг хавфсиз шароитларини яратиш, ҳарбий интизом ва ҳуқуқ-тартиботни янада мустаҳкамлаш борасида ҳарбий прокуратура ходимлари иштирокида терговга қадар текширувни амалга оширишга масъул мансабдор шахслар, ҳарбий қисм ва муассасаларда содир бўлган жароҳатланиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш комиссияси раислари ва аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди.

Тадбир доирасида ҳарбий прокуратура ходимлари томонидан “Эҳтиёткор ва сергак ҳарбий хизматчи – ҳар доим хавф-хатардан йироқда” ҳамда “Ҳар бир жиноят учун жазо муқаррар” каби мавзулар бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбир доирасида округ тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда йўл-транcпорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда диний масалалар борасида ҳам тегишли тушунтириш ишлари ўтказилди.