Прокурор Мингбулоққа нима учун борди?
10:30 - 13.08.2021
21
Наманган вилояти прокурори Жаҳонгир Хатамов Мингбулоқ туманидаги “Мадияровул” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Мазкур маҳаллада 461 та хонадон бўлиб, унда 2 461 нафар фуқаро истиқомат қилади. Бугунги кунда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 5,1 км. ичимлик суви тармоғи ковланиб, 3,1 км. ичимлик тармоғи монтаж қилинмоқда. 0,7 км. ички йўлларга шағал ётқизилган, 1,7 км. электр тармоғи тортилиб, 2 та янги трансформатор, 102 та таянч устуни ўрнатилди. Маҳалладаги 35-умумтаълим мактабида пудратчи томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал амалга оширилмоқда.
Вилоят прокурори Наманган туманидаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Тўсар” ва “Гулдиров” маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди. Ушбу маҳаллалар туман марказидан 18 км. узоқликда жойлашган бўлиб, ҳозирда бу ерда 6 100 нафар фуқаро истиқомат қилади. Айни кунларда бу маҳаллаларда 10,9 км. ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда. 25 та тунги чироқлар ўрнатилди, 5 км. ички йўллар таъмирланди.
Шунингдек, вилоят прокурори Наманган туманидаги 12-, 14-, 26-, 32-умумтаълим мактабларида янги ўқув йили учун тайёргарлик жараёнлари билан ҳам танишди. Ҳудудда ва ушбу масканларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, муҳим ва долзарб вазифаларга мутасаддилар эътиборини қаратди.
Бундан ташқари, вилоят прокурори томонидан карантин талабларига риоя қилинган ҳолда аҳоли билан шахсий қабуллар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Мингбулоқ туманида ўтказилган қабулда ишга жойлаштириш, иш ҳақи, алимент ундириш, уй-жой, кредит, моддий ёрдам ажратиш ва бошқа масалаларда жами 26 нафар фуқаронинг мурожаати келиб тушди. Мурожаатларнинг 18 таси ижобий ҳал этилди, 8 та мурожаат ўрганиш учун вақт талаб қилгани боис ижроси вилоят прокурори томонидан назоратга олинди.
Наманган туманида ўтказилган қабулда асосан ишга жойлаштириш, алимент ундириш, моддий ёрдам ажратиш, кредит, уй-жой ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан жами 29 нафар фуқаронинг мурожаати келиб тушди. Уларнинг 23 таси ижобий ҳал этилди, 5 таси вилоят прокурори назоратига олинди.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193