Коронавируснинг барча штаммларига қарши восита ихтиро қилинди

14:30 - 11.08.2021

9

Эстониялик олимлар коронавирус инфекциясининг барча штаммларига қарши курашувчи янги бурун спрейи ихтиро қилишди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқдa.

Қайд этилишича, препарат “Bio Block” деб номланган. У “COVID-19”нинг барча маълум бўлган штаммларидан ҳимоя қилиши лаборатория синовларида тасдиқланган.

Маълумотларга кўра, у Тарту ва Эстония ҳаёт фанлари университети олимлари консорциуми томонидан тайёрланган.

Олимларнинг таъкидлашича, спрей “британча”, “африканча”, “бразилча” деб номланган коронавирус штаммларига, шунингдек, “дельта” ва Ухандаги асл штаммларга қарши жуда ҳам самарали натижа кўрсатган. Ҳозирда Эстония ҳукумати янги спрейнинг мамлакат ичида сотилишига рухсат берган.