Шакира олтита жиноятда айбланмоқда

18:00 - 10.08.2021

16

Барселона прокуратураси солиқ тўламаганликда гумон қилинган хонанда Шакиранинг иши бўйича уч йиллик терговни якунлади. Прокуратура 44 ёшли хонанданинг 14,5 миллион евро миқдорда солиқ тўламаганини, бунинг учун у қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкинлигини даъво қилмоқда, деб ёзади Hromadske.

Прокуратура қўшиқчини олтита жиноятда айбламоқда. Таъкидланишича, у 2012, 2013 ва 2014 йилларда Испанияда солиқ тўлашни тўхтатган.

Шакиранинг ўзи эса ўша пайтлари Багамада яшагани ва Испания фуқароси бўлмагани, фақат вақти-вақти билан мамлакатга келиб турганини таъкидлаган. Аммо солиқ идораларининг фикри бошқача, 2010 йилдан бери қўшиқчи футболчи Пике билан учрашган ва у билан Барселонада яшаган. Улар  аслида хонанданинг 2012–2014 йилларда Багама оролларида яшагани тўғрисида ҳеч қандай далил йўқлигини қўшимча қилган.

Қайд этилишича, Шакира Барселона судига мурожаат қилмоқчи. Тергов пайтида хонанда айбини тан олмади. У 2011 йилдан 2014 йилгача Испанияда яшаганини рад этган.

Бундан ташқари, қўшиқчи ўз даромадларини яшириш учун кўплаб ишлаб чиқариш компанияларидан фойдаланганликда айбланмоқда. Олтита айбловнинг барчаси исботланса, у қамоқ жазосига ҳукм қилинади.