Поликлиникаларда ўмарилган дори-дармонлар

11:00 - 30.07.2021

15

Жиззах вилояти прокуратураси томонидан 2021 йилнинг 6 ойида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўтказилган 279 та текшириш натижасига кўра 686 та ноқонуний ҳужжатга протест келтирилган.

Ушбу даврда соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назорат кучайтирилиб, тиббий хизматнинг сифатини ошириш, аҳолини арзон дори ва тиббий буюмлар билан таъминлашга асосий эътибор қаратилди.

Жиззах шаҳридаги поликлиникалардан бирида дориларнинг сақланиши ва улардан фойдаланишнинг қонунунийлиги ўрганилганда «Ergotamine Tartrate IMG» дориси фуқароларга тарқатилгани ҳақида расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилиб, жами 41 млн. 366 минг сўмлик дори талон-торож қилингани аниқланди ва жавобгарлик масаласи ҳал қилинди.