Бўшаган ерлар бўш юрганларга бўлиб берилди
17:30 - 29.07.2021
20
Наманган вилояти прокуратураси органлари томонидан ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни асраш борасида фаол назорат ўрнатилган. Бугунги кунга қадар прокурорлар секторидаги 15726 гектар ердаги ғалла ўриб олиниб, 15457 гектари сомондан тозаланди ва 14406 гектарига такрорий экинлар экилди. Натижада 48886 кишининг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, 2021 йил 11 июнда «3+1» дастури доирасида ғалладан бўшаган 3109 гектар ерни «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»га киритилган, шунингдек, деҳқончилик қилиш истагида бўлган 19191 кишига шартнома асосида ажратиб бериш юзасидан вилоят прокурорининг 12-фармойиши қабул қилинди. Вилоят прокурори ўринбосарлари раҳбарлигида ҳамда маҳкама ходимлари иштирокида гуруҳлар тузилиб, ҳар бир туманда алоҳида иш ташкил этилди.
Бугунги кунга қадар «темир дафтар»даги 376 нафар фуқарога 75 гектар, «аёллар дафтари»даги 1714 кишига 348 гектар, «ёшлар дафтари»даги 2092 кишига 407 гектар ва 13397 нафар ишсиз фуқарога 2711 гектар ер фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларга асосан такрорий экин экиш учун ажратиб берилди ва 3323 гектарига экин экилди.
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
10
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
6
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
21
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
80
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
192
«Болаларим менсиз қандай яшайди? Яхшиси…»
09:33 - 17.06.2022
202