Солиқдан қочган билан қонундан қутулиш йўқ

13:00 - 27.07.2021

12

Департамент органлари ўтказган терговга қадар текширув натижасида Тўрткўл туманидаги «Q.I.» масъулияти чекланган жамияти мансабдорларининг ноқонуний ишларига чек қўйилди.

Улар 2020 йилда 4 млрд. 613 млн. 400 минг сўмлик товар-пул айланмасини амалга оширган. Аммо йил якуни бўйича 222,2 млн. сўмлик солиқни тўлашдан бўйин товлаган.

Бундан ташқари, жамият мансабдорлари Вазирлар Маҳкамасининг нақд пулнинг банкдан ташқари айланмасини қисқартиришга қаратилган қарори талабларини бузиб, назорат-касса машинасидан фойдаланмаган, савдодан тушган 4 млрд. 174 млн. 600 минг сўм пулни банкка топширмаган. Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими ўтказган терговга қадар текширувда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар аниқланди. Хусусан, «R.N.I.» МЧЖ мансабдорлари солиқ органига топширган ҳисоботида солиқ ҳисоблаш базасини камайтириб кўрсатиш орқали 471,1 млн. сўмлик солиқни тўлашдан бўйин товлаган. Шунингдек, жамиятга кирим қилинмаган товарларни сотиб, савдодан тушган 1 млрд. 606 млн. 500 минг сўм пулни банкка топширмаган.