Мутолаанинг сеҳрли кучи

15:30 - 26.07.2021

21

Ўқиш, масалан, китоб ўқиш фойдали деган қараш кўпчиликда аксиомага айланиб улгурган. Бироқ бунақа қарашларга соя ташлаб турадиган «оқ доғлар» ҳам оз эмас.

Биринчидан, ўқишнинг фойдаси яққол кўзга ташланиб турмайди, уни исботлаш осон эмас. У инсонга ижобий таъсир кўрсатади деган фикрларнинг аксарияти илмий тадқиқот хулосаларидан кўра кўпроқ назарий фаразларга таянади. Шубҳагўй одамлар «бадиий китобларни ўқиш одамга ҳеч вақо бермайди, улардан керакли ахборотни ололмайсиз, нари борса тасаввурингизни бироз кенгайтириши мумкин, холос» дейишади. Ҳатто шунақа тоифа одамлар ҳам борки, уларнинг айтишича, китоб ўқиш умуман фойда келтирмайди, турган-битгани зарар. «Ўқиб шаҳар олиб берармидинг?» деган гап лар шулардан чиқади. Эмишки, ўқийдиган одам асл ҳаётдан узилиб, хаёлпараст бўлиб қолар экан, бунақа инсонларни жамиятга мослаштириш қийин экан. Хуллас, одамларнинг ўқишга муносабати турлича. Бу масалага холисона ёндашиш учун олимларимизнинг ОАВдан саралаб олинган сўнгги илмий тадқиқотларини жамлаб, ҳукмингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

Гапни шеъриятдан бошлаймиз. Ливерпул университети олимлари
поэзия шайдолари Шекспир, Эллиот ва бошқа машҳур шоирларнинг шеърларини ўқиш жараёнида нималарни бошидан ўтказишини, уларнинг миясида қандай кечинмалар рўй беришини ўрганишган. Хулоса шуки, назм мутолааси таъсирида мияда ҳиссий қўзғалишлар содир бўлади, бунақа ҳолат шеър ўқишни бас қилсангиз ҳам сақланиб қолади. Айниқса, таржимаи ҳол билан боғлиқ хотирангиз фаоллашади. Шуниси қизиқки, олимлар шеърларнинг мазмунини ўзларининг оддий гаплари билан қайта баён этиб беришганда мияда деярли фаоллик-қўзғалиш кузатилмаган.

Атлантадаги Эмори университети тадқи қотчилари Роберт Ҳарриснинг «Помпей» номли тарихий триллерини ҳар куни 30
бетдан ўқиган 12 нафар талабани магнит-тўлқинли томография
(МТТ) қилишган. Олинган нусхалар ўқиш миянинг нутқ фаолияти
билан боғлиқ чап чекка қисмини ҳамда сезги, туйғу органларига
жавоб берувчи когнитив (психик, руҳий) қобилиятни бошқарадиган
марказий қисми нотекис йўлларини юқори даражада фаоллаштириб юборганини кўрсатган. Дарвоқе, қўзғалишлар орадан бирмунча вақт ўтгандан кейин ҳам сақланиб турган. Тадқиқотчи олимлар ўқувчилар «тана семантизацияси» тажрибасини бошидан кечирганини ҳам аниқлашган. Бу ҳолат шуни англатадики, ўқувчи у ёки бу воқеа-ҳаракат кўринишларини хаёлида жонлантириши жараёнида нейронлараро алоқа конфигурацияси (ташқи кўриниш, шакл, образ) бу ҳаракат содир этилган айни вақтда уни так рорлашни
бошлайди. Масалан, сузиш ҳақидаги фикр-ўйлар унга боғлиқ нейронлараро алоқа пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Оксфорд университети мутахассислари ҳам бу муаммони тадқиқ қилишда МТТдан фойдаланишган. Уларнинг аниқлашича, одам бирор асарни ўқиётганида китобда тасвирланган манзараларни кузатганда бўлганидек, миянинг ўша бўлагида фаоллик пайдо бўлади. Университет профессори Жон Стейннинг таъкидлашича, биз бўлиб ўтган воқеаларга шунчалик киришиб кетамизки, худди китобда тас вирланган воқеаларда ўзимиз ҳам иштирок этаётгандек, миямиз ўқиганларимизни акслантиради. Буни қуйидагича тушунтириш ҳам мумкин: «Ўқувчи асар қаҳрамонига ўхшаб минг бор ўлиб-тирилади». Бу фикр ҳақиқатдан йироқ эмас. Бирор бир касалликни даволашда ўқишнинг нафи борми? Бу саволга Дьюка университети тадқиқотчилари ойдинлик киритди. Уларнинг тадқиқоти натижасига кўра семиришни даволашда ўқишдан фойдаланиш мумкин. Олимлар семиришдан азият чеккан 9 ёшдан 13 ёшгача бўлган 30 нафар қизчани тадқиқотга жалб этишди. Улардан бир гуруҳига – озишни хоҳловчи, вазни меъёрдан ортиқ, ўзига унчалик бино қўймаган қизалоқ ҳақидаги «Халоскор кўл» романини ўқиб чиқиш тавсия қилинди. Иккинчи гуруҳдагилар эса бунақа образ тасвирланмаган китобни ўқишга киришган бўлса, учинчи гуруҳдагиларга ўқиш учун ҳеч нарса берилмаган. Натижани қаранг: биринчи гуруҳдаги қизчаларнинг вазни иккинчи ва учинчи гуруҳга қараганда қарийб икки баравар камайган. Олимлар бу натижани қизчаларнинг хоҳишига ва ўқишга боғлашган. Махсус адабиётларни ўқишнинг фойдаси бош қа тадқиқотларда ҳам ўзининг исботини топган.

Стэнфорд университети тадқиқотчилари эса адабиёт соҳаси
фан номзодларидан Жейн Остиннинг романини мутолаа қилишни сўрашган. Ўқувчилар бу ишни МТТ аппарати ичида бажаришлари керак бўлган. Танланган ўқиш усуллари ҳам турлича бўлган. Даставвал улар асарни шунчаки ўқишган бўлса, кейин олимлар уларга сиз ўзингизни худди илмий анжуманга маъруза тайёрлаётгандек ҳис этиб, матнни таҳлил қилинг деб тайинлашган. Аён бўлишича, матнни батафсил, таҳлил қилиб ўқиш учун маълум бир мураккаб когнитив вазифани бажариш талаб этилар экан. Китобни ўзингиз учун шунчаки ўқишдан таҳлилли мутолаага ўтиш жараёнида миянинг асаб тизими фаолияти турларида кес кин алмашинув ва бош мия қон айланиш тизимида жиддий ўзгаришлар содир бўлади.

Нейрофизиолог олимлардан бири Дэвид Льюис ҳамкасблари билан ҳамкорликда стресс(безовталик, зўриқиш)га фаолиятнинг қайси турлари кўпроқ ижобий таъсир этади деган саволга ҳам жавоб излади. Ихтиёрий гуруҳга қўшилган одамлар стресс ҳолатига туширилгач, уларга ўзига маъқул бўлган биронта усул ёрдамида стрессдан чиқиш топшириғи берилган. Маълум бўлишича, айнан китоб ўқиш стрессга қарши энг самарадор усул экан. Мушакларни тарангликдан бўшаштириш ва юрак уришини меъёрига келтириш учун олти дақиқалик мутолаа кифоя бўлган. Бу тажрибада ўқиш мусиқа тинглаш, чой ичиш, сайр қилиш каби усулларни ортда қолдирган.

Америкалик тадқиқотчи Роберт Уилсон бир гуруҳ олимлар билан биргаликда олти йил давомида қарийб 300 кишидан иборат бўлган кексалар (ўртача 89 ёш) устида кузатув олиб борди. Синалганларнинг вафотидан сўнг уларнинг миясида содир бўлган патологик ўзгаришлар тадқиқ қилинди. Аён бўлишича, бутун умри давомида ўртачадан ортиқроқ китоб ўқиганларда хотира билан боғлиқ муаммолар 32 фоиз камайган.

Умрида қўлига умуман китоб ушламаган кишиларда эса хотирани
йўқотиш кўрсаткичи уларга нисбатан 48 фоиз тезроқ содир бўлиши
тасдиқланган.

Бу каби мисоллар анчагина, лекин улардан битта хулоса келиб чиқади: ўқишнинг фойдаси илмий жиҳатдан исботланган. Шундай экан, фойда нималарда намоён бўлишини билиб қўйиш зарар
қилмайди.

Интернет материаллари асосида
Бахтиёр НАЗАРОВ таржимаси