Хулосалар сохта экан
13:30 - 24.07.2021
12
Мамлакатимиз қонунчилигида суғориладиган ерлар муҳофаза қилиниши ўз аксини топган. Прокуратура органлари бу борада бир қанча қонун бузилишларни аниқлади.
Хусусан, Тўрткўл тумани ҳокимининг 2017 – 2019 йиллардаги қарорларига асосан «Tўрткўл кунжути» МЧЖга 4,6 гектар, «Метан-сервис-транс» МЧЖга эса 1,3 гектар ер иссиқхона қуриш учун ажратиб берилган.
Ушбу ҳолат бўйича ўтказилган дастлабки терговда айрим мансабдорларнинг бошқа қонун бузарликлари ҳам аниқланди. Масалан, 2018 йилдан 2019 йилга қадар Тўрткўл тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган М.Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелда қабул қилинган «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори талабларига зид равишда ноқонуний иморат қурган 60 нафарга яқин фуқарога сохта хулоса тайёрлаб, туман ҳокимлигига тақдим қилган. Натижада ушбу иморатларга умрбод эгалик қилиш ҳақида туман ҳокимининг қарори чиқарилишига эришиб, давлатга 1 млрд. сўмдан ошиқ зарар етказилишига сабабчи бўлган.
Шунга ўхшаш жиноятлар республикамизнинг Беруний ва Элликқалъа туманларида ҳам аниқланди. Албатта, ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилди ва суд томонидан жавобгарлик масаласи ҳал этилди.
Сизни «Apple» акциядорига айлантирамиз!
11:45 - Бугун
21
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
87
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
189
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
220
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
280
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
296