Энди прокуратура барча харид ва харажатларини очиқлайди

17:30 - 23.07.2021

10

Давлатимиз раҳбарининг давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлашга доир тегишли фармонига кўра энди прокуратура органлари ҳам Очиқ маълумотлар порталига қатор маълумотлар, жумладан барча харидлар ва харажатлар ҳақидаги маълумотларни жойлаштириб боради.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси фаолиятини самарали ташкил этиш зарурлиги ҳам таъкидланган ҳайъат йиғилишида асосий эътибор прокуратура органларининг ярим йиллик фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари ҳамда галдаги долзарб вазифаларга қаратилди.

Мажлисда масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича муддати аниқ кўрсатилган топшириқлар берилди.

Барча ходимлар хотиржамликка берилмасдан, юклатилган вазифаларни тўлақонли ва сўзсиз ижро этишлари, ташаббускор ва фидойи бўлишлари шартлиги қатъий белгиланди.

Ҳайъат йиғилишида кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.