Мурожаатларнинг кўпи — мансабдорлар юзасидан

10:30 - 16.07.2021

9

Давлат раҳбарининг топшириғи асосида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи таркибида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Шухрат Узаковнинг Андижон вилояти бўйлаб сайёр қабуллари Андижон, Бўстон, Асака ва Қўрғонтепа туманларида бўлиб ўтди.

Хусусан, қабулнинг охирги куни Қўрғонтепа тумани Жаннатбулоқ маҳалласидаги «Сайилгоҳ» дам олиш масканида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 9 дан бошлаб Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжаобод туманлари ва Хонобод шаҳридан келган фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Вилоятда уч кун давом этган қабулда фуқаролардан тергов ва суриштирув, суд қарорлари ва уларининг ижроси, маҳаллий ҳокимият ва ўзини-ўзи бошқариш органлари мансабдорларининг ҳаракатлари, ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 118 та мурожаат келиб тушди. 19 таси жойида ҳал қилинди, 31 тасига тушунтириш берилди, 52 таси қўшимча ўрганишни тақозо этгани боис ижро учун назоратга олинди. Мутасадди раҳбарларга назоратга олинган ҳар бир мурожаатни ўз вақтида, қонун доирасида кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилди.