Анатолий Карпов: “Сочларимга оқ оралашига Фишер айбдор”

11:30 - 15.07.2021

6

Шахмат бўйича бир неча бор жаҳон чемпиони бўлган Анатолий Карпов бу йил 70 ёшга тўлди. У 1951 йилда Россиянинг Челябинск вилояти Златоуст шаҳрида таваллуд топган. Шахмат ўйнашни беш
ёшида бошлаган. Биринчи устози отаси Евгений Карпов бўлган. Қутлуғ ёшини нишонлаётган шахмат устасига телефон орқали бир нечта савол билан мурожаат қилдик.

– Жаҳонга машҳур Анатолий Карпов собиқ иттифоқ пайтида эмас, ҳозирги Россияда туғилганида шахмат дунёсида чўққиларга эришишга қийналармиди?

– Албатта қийин бўларди. Собиқ иттифоқ пайтидаги ҳаёт борасида кўпчилик салбий фикр билдирса-да, ўша пайтда мамлакатда ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақалари жуда яхши ташкил қилинарди. Қолаверса, ажо йиб мураб бийлар мактаби бор эди. У пайтларнинг илиқ хотира билан эсланадиган яна бир жиҳати шуки, қишлоқлардаги иқтидорлар ҳам ўзига хос тарзда қўллаб-қувватланарди. Мисол учун, мен ҳам чекка бир шаҳардаги металлургия заводида биринчи даражали ўйинчи сифатида шаклланганман. Завод раҳбарияти бир ёш болани қандай қўллаганини айтмоқчиман.

Шахмат бўйича Челябинск вилояти чемпионатига боришим керак эди. Ўша пайтда завод директори ўн ёшли болага бош муҳандисни ҳамроҳ қилиб қўйди. Буни қарангки, муҳандис менга ёрдам бериши учун маоши сақланган ҳолда ишдан озод қилинди. Буни ҳозир кўпчилик ёш спортчилар тасаввур қила олмаса керак…

Оддий оилада, пул йўқ…

– Златоуст шаҳрида туғилганман. Биринчилардан бўлиб бизнинг шаҳримизда металлургия заводи қурилган. Кейинчалик у машинасозлик заводи деб номланган. Бутун оиламизнинг ҳаёти мана шу завод билан боғлиқ эди. Фақат менинг ҳаётим бундан мус тасно. Тўғри, ёшлигимда ушбу корхонанинг металлургия жамоасида ўйнаганман. Ке йинчалик бу ерни тарк этдим. Ўша пайтда завод ишчилари отамга мени олиб қолишга ёрдам беришини ҳам илтимос қилишган. Чунки жамоани тарк этишим гўё рақибларга ёрдам берадигандек. Отам эса «унинг танловига аралашмайман» деб қўяқолган эди. Биз олти оилага мўлжалланган коммунал уйдаги квартирада яшаганмиз.

Соғлиқ билан боғлиқ муаммолар билан дунёга келган эканман. Шунинг учун ҳам онам фабрикадаги яхшигина ишини ташлаб мени парваришлашга мажбур бўлган. Отам Евгений Степанович Иккинчи жаҳон уруши йилларида заводда оддий ишчи бўлган. Кейинчалик цех бошлиғи қилиб кўтаришган. Албатта, уч йил Бауман техника мактабида ўқиб келганидан кейин. Аслида цех бошлиғи бўлиш учун беш йиллик олий маълумот талаб қилинган. Лекин урушдан кейинги йилларда катта заводларда ҳам мутахассислар етишмагани учун отам уч йиллик диплом билан цех бошлиғи бўлган экан. Отам техника мактабида ишдан ажралган ҳолда фақатгина стипендия олиб ўқиган.

Студентнинг аҳволи маълум, аммо отам ўзини ўзи боқиш билан бирга оиласига ҳам ёрдам бериши керак эди. Бу оиламизда моддий қийинчиликларга сабаб бўлган. Ўша пайтда онам уйда бўлса-да, бекор ўтирмади. Тикувчилик қўлидан келгани учун буюртмалар олиб ишлади. Онам фарзандлари учун кўзининг нурини ва соғлиғини тикди. Чунки у кечаси билан ухламай, буюртмаларини вақтида тугатишга ҳаракат қиларди. Ажабланарлиси, онам шунча юмуши борлиги ва чарчашига қарамай бизга вақтида овқат қилиб берарди. Ўша пайтда онам қилган шўрва, чучвара ва пирогнинг мазаси оғзимда қолган.

– Ота-онангиз болалигингизда мусобақаларга сиз билан
борганми?

– Бунга уларнинг вақти умуман бўлмаган. Қолаверса, ўша
пайтда бундай анъана йўқ эди. Кейинчалик бир она боласига ҳамроҳлик қилган (кулиб юборди). Мен Гарри Каспаровни назарда тутаяпман. Албатта бу ҳазил. Номим танилиб, катта турнирларда қатнашганимда ҳам ота-онам камдан-кам ҳолатларда боришарди. Чунки улар шунчалик содда ва оддий инсон бўлишганки, нима учун турнирларда ота- она фарзандининг олдида бўлиши, бу жараёнда ота-она қандай рол ўйнаши кераклигини тасаввур ҳам қилишмаган.

– Виктор Корчной (собиқ иттифоқ фуқароси бўлган, кейин чалик ғарбга қочиб кетиб шахмат бўйича Швейцария терма жамоасига қўшилган таниқли гроссмейстер – таҳририят) билан бўлган баҳсингиз ҳақида суратга олинган «Жаҳон чемпиони» фильми йил охирида томошабинларга ҳавола этилади. Билишимча, фильм да давлат хавфсизлиги идоралари, гипнозчилар ва сиёсат билан боғлиқ картиналар ҳам бор экан. Мазкур картиналар фильм га сизнинг маслаҳатингиз билан киритилганми?

– Ҳа, фильм сценарийсининг ёзилишига ёрдамлашдим. Фильм
ҳақиқатга яқин бўлиши учун керакли маълумотларни бердим.
Аслида ўша ўйин шунчалик воқеаларга бой бўлганки, ҳеч қандай
тўқима билан бойитишнинг ҳожати йўқ эди. Лекин фильм ижодкорларининг фантазиясига қаршилик кўрсата олмадим. Улар
мен ҳақимда олинган фильмга қандайдир сирлар топилиши, ўйин га сиёсий кучларнинг аралашгани каби воқеалар қўшишган. Фильмнинг шу жойлари ҳаётий эмас, хаёлий.

– Каспаров билан баҳсдан кейин сочларингизга оқ тушгани ҳақида эшитганмиз…

– Йўқ, сочларимга оқ анча аввал, 1976 йилда оралаган. Мен Роберт Фишер билан музокара олиб бордим. Яъни у билан ўйиндаги шартларни келишиб олмоқчи бўлдим (1975 йилда амалдаги чемпион Роберт Фишер Анатолий Карпов билан ўйин ўтказишни рад этади, чунки Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) америкаликларнинг талабига рози бўлмайди. Шунинг учун унвон Карповга жангсиз топширилади). Мазкур музокарадан сўнг баъзи одамлар мени деярли ватан хоинига чиқариб қўйишди. Бу гап давлат раҳбарларигача етиб борди. Шу сабаб давлат хавфсизлиги идоралари мазкур ҳолат бўйича ҳужжат йиғишни бошлади. Ушбу жараёнда мен кўп нарсаларни бош дан кечиришимга тўғри келди. Сабабини тушунгандирсиз…

Тўғри, сочимдаги оқ толаларнинг кўпайишида Каспаровнинг ҳам ҳиссаси бор. У билан ўйин ортидаги ўйинлар, баҳсдаги жанжаллар туфайли сочимнинг оқи кўпайган. Ўша пайтда Карповдан Каспаров зўр дейдиганлар ҳам кўп эди. Мен жанжалкаш эмасман. У билан содир бўлган жанжалларнинг барчасини ўрганиб чиқишингиз мумкин.

Уларнинг барида мен сабабчи бўлмаганман. Менинг ҳаётим бу каби жанжаллардан йироқ бўлгани учун ҳам дунёда каминага нисбатан муносабат ҳозир ҳам жуда илиқ. Мен ҳеч кимни алдамаганман, ҳеч кимни турнирлардан четлаштирмаганман, ҳеч кимдан қасд олмаганман. Агар менга кимдир ёқмаса, у билан гап лашмай қўяқолардим.

– Фишер билан ўтказилмаган ўйин сизга армон бўлганми?

– Мен ўзимга ишонганим учун у билан музокара олиб бордим. Чунки ундан кучлироқ эканимни ҳис қилардим. Бу ўйин ўтказилмасдан менинг фойдамга ҳал этилган бўлса-да, ҳануз ўша ўйин иштиёқи мени тинч қўймайди. Орадан ўтган йиллар иштиёқни анча сўндирди, аммо бундай учрашувни ўтказиб юбориш ҳақиқий гроссмейс тер учун жуда ачинарли. Ўша баҳс шахматни ўзига хос янги босқичга олиб чиқиши мумкин эди. Ахир Фишер ва Спасский (1972 йилда Роберт Фишер ва Борис Спасский ўйнаган) учрашуви шахмат дунёсида қандай тўлқинга сабаб бўлганди! Эсимда, ўшанда мен Техасдаги турнирга борганман.

Мазкур баҳсдан кейин Америка шахмат федерацияси аъзолари сони беш баробар кўпайган. Қисқа вақтда федерациянинг 60 минг аъзоси 300 мингдан ортиб кетганди.

– Фишер доим ҳамма билан масофадан саломлашармиди? Чунки у ҳамма нарсадан қўрққан, паранойя касаллигига чалинган дейишарди…

– Унинг вафотига айнан шу касаллик сабаб бўлди. Роберт буйрак етишмовчилиги хуружи билан Рейкявикдаги шифохонага ётқизилган. Маълум бўлишича, Фишер касалликни даволаш учун берилган дориларни ичмаган. Дориларни олиб, доим ёстиғининг остига яшириб қўяркан. У ўзидаги касаллик боис «Шифокорлар мени заҳарлашларидан қўрқаман» дея таъкидларкан.

– Балки адашаётгандирман, лекин шуни айта оламанки, Карпов-Каспаров, Карпов-Фишер, Карпов-Корчной – буларнинг барчаси жуда ажойиб жуфтлик лар бўлган. Аммо ноябрда бўлиб ўтадиган Карлсен-Непомняший ўйи ни ҳақида бундай деб бўлмаса керак.
– Афсуски, Кирсан Илюмжинов (1995 йилдан 2018 йилгача ФИДЕ президенти) бошлаган ўзгаришлар федерацияни қайғули мақсадлар сари етаклади. Флоренсио Кампоманес (1982 йилдан 1995 йилгача ФИДЕ президенти) эса шахмат оламини ислоҳотлар билан силкитишни бошлади, аммо у Илюмжиновдек ҳаммани безор қилмади. Унинг даврида собиқ жаҳон чемпионлари аввалгидек обрўга эга эдилар. Таққослайдиган бўлсак, Кампоманес шахматни яхши кўрарди, халқаро спорт устаси эди.

Илюмжинов эса фақат тилларда шахмат ўйинчиси эди, холос. Лекин у шахматнинг барча жабҳаларида, шу жумладан энг юқори профессионал соҳасида ҳам иштирок этган. Хуллас, улар давридаги жаҳон чемпионатларида ислоҳотлар тартибсизлик билан ўтказилди. Оқибатда тасодифий натижалар ва янги чемпионлар пайдо бўла бошлади. Эслатиб ўтмоқчиман, шахмат бў йича жаҳон чемпиони унвони 1886 йилдан буён бериб келинади. Бу энг қадимги унвондир! Олимпия ўйинлари ҳам ундан ўн йил ке йин пайдо бўлган. Бошқа кўплаб жаҳон турнирлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ушбу унвон ташкил бўлганидан кейин тахминан 100 йил ичида атиги 13 киши ушбу номга сазовор бўлган.

– Маълум бўлишича, сизнинг расмингиз билан 200 дан ортиқ марка чиқарилган.

– Менимча, уларнинг сони 500 га яқин.
– Ҳамма уларни кўрганми?
Энг қизиқарлилари қайси?

– Менда шахматга тегишли бўлган деярли барча маркалар бор, айниқса ўзимнинг суратим билан чиқарилганлари. Шахматга бағишланган маркаларнинг энг яхшилари Африкада чиқарилади.
У ерда чиқарилган маркалардаги жаҳон чемпиони Карпов қора
танли одамга ўхшайди.

– Собиқ иттифоқ маркалари ҳақида нима дейиш мумкин?

– Собиқ иттифоқ пайтида фақат бош котиблар ва космонавтлар маркаларда тасвирланиши мумкин деган қоида бор эди.
Аммо менга бағишланган битта штамп мазкур қоидани четлаб
ўтган. Бунинг эса ўз тарихи бор.

1980 йилда шахмат бўйича жаҳон турнири бўлиб ўтди. Мен 1981 йилда саккизинчи марта шахмат Оскарини олдим (йилнинг энг яхши шахматчисига бериладиган мукофот, Карповда бу совриндан 9 таси бор). Кейин менга бағишланган марка босмадан чиқди.
Маркада «Анатолий Карпов – саккизта «Шахмат Оскари» соҳиби» деб ёзилган.

– Сиз «Қамоқхоналарда шахмат» лойиҳаси бўйича 20 йилдан буён ишлаб келаяпсиз. Бу йил маҳбуслар ўртасида катта халқаро турнир режалаштирилган экан…

– Ҳаммаси Россия-Америка шахмат баҳсларидан бошланди. Биринчи марта ўтказилаётган турнирда қатнашаётган жамоага мен сардор бўлганман ва бизнинг қўлимиз баланд келган. Иккинчи ўйин да биз ютқаздик (табассум қилади). Кейин мен уларга халқаро турнир ғоясини бердим. Ўша пайтгача биз Швейцария ва Беларусь билан ўйнагандик.

Натижада 2019 йилда биз етти мамлакат – Россия, АҚШ, Бразилия, Англия, Италия, Беларусь, Арманистон маҳбуслари ўртасида танлов ўтказишга муваффақ бўлдик. Август ойида бўлиб ўтадиган турнирда 15-20 та мамлакат вакиллари ўйнаса керак. Дунёда бу лойи ҳага қизиқиш жуда катта. Ахир шахмат ижтимоийлашиш, интизом, ривож ланиш ва мулоқотдир.

Камолиддин АСҚАРОВ
таржимаси
«АиФ» №21 (26.05.21)