Қора бозорни қўмсаганлар

16:00 - 13.07.2021

29

Банкларда ҳеч қандай истисносиз, ўша кунги курс бўйича чет эл валютаси сотиб олинаётгани ва сотилаётгани натижасида қора бозор касодга учраган бўлса-да, ҳамон бел оғритмай пул топишга иштиёқманд долларфурушлар учрамоқда. Ана шундайлардан бири Бешариқ туманида яшовчи, муқим иш жойи бўлмаган  Б.Х.дир.

Махсус тадбирда харидор аёл кундузи соат ўн бирларда унга қўнғироқ қилиб 30 млн. сўм пулини АҚШ долларига алмаштириб беришни сўради. Б.Х. ҳар бир долларни 10550 сўмдан сотмоқчи бўлди. Аёл арзонлаштиришни сўраганида, «бўлиши шу» дея кўнмади. Аёл рози бўлгач, Андархон қишлоғидаги 18-мактаб ёнида кўришишга келишиб олишди. Орадан икки соат ўтиб долларфуруш қўнғироқ қилди. Аёл мактаб ёнидаги дўконда пулни топширди. Б.Х. пулни санаб олиб 2800 долларни берди. У дўкондан чиққанида ушланди. Б.Х. холислар иштирокида аёлдан олган 29 млн. 540 минг сўм пулни топширди. Валюта савдоси билан ноқонуний шуғулланганига иқрор бўлган валютафурушга суд озодликни чеклаш жазосини тайинлади.