Камбағал оилаларда уй-жой қувончи
10:30 - 09.07.2021
11
Мамлакатимиз аҳолисининг турмушини яхшилаш бугуннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Бўстон тумани 2-секторида «ёшлар дафтари»га киритилган 48 кишига 1 млрд. 284 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди, 30 киши ишга жойланди. «Аёллар дафтари»га киритилган 20 киши ҳам иш билан таъминланди.
Деҳқонобод маҳалласида яшовчи Махсадхон Усмоновага ва Меҳнатобод маҳалласида яшовчи, камбағал оилалар рўйхатида турувчи Аҳмаджон Ҳомидовга 2 хонали уй қуриб берилди. Наврўз маҳалласида истиқомат қилувчи Баҳодиржон Неъматуллаев учун қурилаётган 3 хонали уй эса битиш арафасида.
Деҳқонобод маҳалласида яшовчи Камолиддин Йўлдошевнинг ҳовлисига девор қуриб берилди. Гулистон маҳалласида яшовчи Замирахон Шамсиддинованинг уйи таъмирланди.
Бундан ташқари, Халқобод маҳалласида яшовчи М.Рўзиева ва М.Қодиров ўзининг 50 млн. сўм пули ва 28 млн. сўм кредит ҳисобига мазкур ҳудудда бўш турган бинога 12 та тикув машинаси олиб келди ва 17 та иш ўрни яратди. Шу аснода ушбу ҳудуддаги 17 нафар аёл иш билан таъминланди.
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
52
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
155
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
185
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
245
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
262
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
273