Кредит келинга, фойдаси “Осиё”га

12:00 - 07.07.2021

10

Арслон Бекназаров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзига тегишли бўлган «Осиё» кафесининг ишларини кенгайтириш мақсадида жиянининг хотини Мукаррам Ҳалимованинг номига кредит олиш ҳақида режа тузади. У «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг моҳиятини билиб олгач, Нурмуродга мурожаат қилди.

– Келиннинг номига кредит оламиз.  8 фоизлик.

Шу суҳбат баҳона Арслон Бекназаров Мукаррам Ҳалимованинг номига «Миллийбанк»нинг Қоровулбозор филиалидан тикувчиликни  йўлга қўяман деб уч йилда қайтариш шарти билан 29 млн. сўм имтиёзли кредит олди. Гарчи барча ҳужжатларга М.Ҳалимованинг ўзи имзо чеккан бўлса-да, на кредитни кўрди, на тикув машиналарини…

Арслон Бекназаров кредит ҳисобига сотиб олинган тикув машиналарини нақд пулга сотиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборди. Тикув машиналарини кутиб юрган М.Ҳалимова унга бир неча марта мурожаат қилди.

Ёлғоннинг умри қисқа. Фирибгарлик билан фойда кўрмоқчи бўлган А.Бекназаров қонун олдида жавоб берди. Етказилган зарарни тўлиқ қоплаган  рецидивист бу гал Жиноят кодексининг 168-модда 3-қисми «б» банди билан айбли деб топилиб, ойлик маошининг 20 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилди.

Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида давлат яратаётган имкониятдан ғараз ниятда фойдаланишнинг оқибати шунақа бўлади.