Овулларда тардбиркорлар кўпаяди

16:00 - 05.07.2021

6

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ўтказган сайёр қабулларда кўплаб муаммоларга ечим топилди. Сайёр қабулларда 184 кишининг 200 дан ортиқ мурожаати тингланди. Мурожаатларга эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг аксарияти иш билан таъминлаш ва меҳнат муносабатлари, алимент ундириш, МИБ фаолияти, жиноят иши тергови, шунингдек, ҳоким ва суд қароридан норозилик ҳақида.

Мазкур мурожаатларнинг 17 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилиниб, 197 та масаланинг қонуний ҳал этилиши назоратга олинди. 8 та мурожаат юзасидан вазирлик ва идора раҳбарларига муаммоларни ҳал қилиш борасида топшириқлар берилди.

Масалан,  қўнғиротлик З.Туржанова нон ишлаб чиқаришни йўлга қўйишини айтиб, кредит олишда ёрдам сўради. Натижада унинг «Агробанк»нинг Қонликўл филиалидан 150 млн. сўм кредит олишига ёрдам берилди. Шунингдек, Элликқалъа туманида яшовчи Г.Сапарниязовага тикувчиликни йўлга қўйиши учун 20 млн. сўм, Г.Ешимбетовага эса пазандачилик билан шуғулланиши учун 10 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратилди.

Бундан ташқари, Қўнғирот туманида яшовчи, «темир дафтар»га киритилган Г.Атбаева, Р.Жакееваларга ўзини-ўзи банд қилиш учун тикув машинаси берилган бўлса, А.Адамбаевага ногиронлик аравачаси топширилди.

Шу билан бирга, алимент қарзи ундирилиши таъминланиб, бу масалага оид 6 та мурожаат ҳал қилинди.