“Маҳаллабай” ишлаш — халқ дардига чора

12:30 - 02.07.2021

15

Давлатимиз раҳбарининг «маҳаллабай» ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ташаббуси халқимизни рози қилишга қаратилган. Навоий вилояти прокурори, 2-сектор раҳбари Бахтиёр Аҳмедов Конимех туманида туркум семинарлар ўтказиб, Шўртепа, Наврўз, Гулистон ва Тўққизтепа маҳаллаларида бўлди.

Унда туман сектор раҳбарлари, маҳаллаларга бириктирилган ташкилот, корхона ва масъул идоралар ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларининг маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлари ўрганилди. “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган фуқаролар бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар, уларни белгиланган муддатларда якунига етказиш ҳамда бу мақсадларга йўналтирилган бюджет маблағларининг сарфланиши юзасидан ахборотлар тингланди.

Вилоят прокурори ўз сўзида аҳоли хонадонларини тўлиқ ўрганишни, маҳаллабай тизим орқали ишлаш, хонадонма-хонадон юрган ҳолда фуқароларга қонуний ёрдамлар кўрсатиб, аҳолини касбга йўналтириш, ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, бандликни таъминлаш лозимлиги ҳақида тушунчалар берди.