Ҳам унвон, ҳам диплом

10:30 - 02.07.2021

10

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясида навбатдаги битирув тадбири бўлиб ўтди. Унда битирувчиларга тантанали равишда диплом ва “лейтенант” ҳарбий унвони берилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шухрат Узаков ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баходир Қурбанов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, битирувчиларнинг яқинлари иштирок этди.

Битирув тадбирида Шухрат Узаков ёш офицерларга диплом ва кўкрак нишонини топшириб, Қуролли Кучлар Академияси битирувчилари ҳамиша қўшинларда ўрнак ва ибрат намунаси бўлиши, мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва мудофааси учун доимо шай турадиган мард ўғлон сифатида ўзини намоён қилиши лозимлиги таъкидлаб ўтди.

Қайд қилиш жоизки, бу йилда Қуролли Кучлар академиясини битирган ёш офицерлардан 13 нафари имтиёзли қизил дипломга эга бўлди.

Ёш офицерлар эндиликда олий ҳарбий даргоҳда олган назарий билим ва кўникмаларини амалиётда қўллаб, юртимиз осойишталигини таъминлашга бор куч ва шижоатларини сафарбар этади.