Қолип қийшиқ бўлса…

10:30 - 01.07.2021

5

Аввало қолип қийшиқ бўлмасин. Йўқса, ғишт қолипдан кўчганида у ҳам қийшиқ бўлиши тайин. Шу ғиштдан терилган девор ҳам…

Департаментнинг Қарши тумани бўлими ходимлари Қарши туманида фаолият кўрсатиб келаётган МЧЖ раҳбари Т.Зиятовнинг мурожаатини текширди. Аниқланишича, фуқаро М.Абдураҳмонов ва бошқалар Т.Зиятовни МЧЖга тегишли ғишт цехини 450 миллион сўмга сотиб беришга ишонтиришади. Сўнг мазкур цех ва бошқа асбоб-ускуналарни бошқа шахсга 20000 АҚШ долларига сотиб, пулини ўзлаштириб юборишди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.