Кушандани “кушандалар” қақшатди
10:30 - 30.06.2021
4
Қишлоқнинг ғадир-будир йўлларидан бораркан, автомашина ҳайдовчиси ғудранади: «Қачон бу йўлларга навбат келиб, таъмирланаркан?». Аслида-ку ички йўлларга ҳам навбат келаяпти. Уларни таъмирлаш учун пул ажратилмоқда. Тегишли ташкилотлар вазифасини бажаряпти. Бироқ, беш қўл баробар бўлмаганидек, айрим пудратчилар қўл учида иш қилиши оқибатида айрим йўллар сифатсизлигича қолмоқда.
Янгиариқ туманидаги МЧЖ раҳбари И.З. ҳам ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашган. Илгари муносиб хулқ-атворда бўлиш чораси қўлланганини ёдидан чиқариб, билдирилган ишончни суиистеъмол қилган. Яна шундай МЧЖ раҳбари О.С. ва туман ободонлаштириш бошқармасининг собиқ бошлиғи З.Э. билан тил бириктирган. Гап шундаки, тумандаги Кушанда маҳалласидаги 550 метр йўлни таъмирлаш учун унинг корхонаси бошқа МЧЖ билан шартнома имзолайди. Унга кўра 79 287 879 сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилиши керак эди. Амалда эса 25 042 000 сўмлик иш бажарилмагани ҳолда ҳужжатларга қўшиб ёзилди.
Сабурзон маҳалласидаги 327 метр йўлни таъмирлаш учун ҳисобрақамига 56 678 329 сўм пул келиб тушгани ҳолда ҳисоб-фактурага 10 796 700 сўмлик ишни қўшиб ёзади.
МЧЖ ободонлаштириш бошқармасининг маъмурий биноси ва чорбоғини таъмирлаш учун 194 763 000 сўмга шартнома тузади. Ишлар тугагач, ҳисоб-фактурага 26 810 100 сўмлик иш қўшиб ёзилади.
Ноқонуний иш – келтирар ташвиш. Ушбу қинғирликларни содир қилган И.З., З.Э., О.С. суд ҳукмига кўра қонуний жазога тортилди.
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
10
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
6
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
21
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
80
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
192
«Болаларим менсиз қандай яшайди? Яхшиси…»
09:33 - 17.06.2022
202