Қорақалпоғистонда шундай нашр бор

17:00 - 29.06.2021

6

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ўзига хос тарзда ривожланиб бормоқда. Айниқса, сўнгги беш йилда бу соҳада катта ўзгаришлар рўй берди. Натижада журналистларнинг жамиятимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги нуфузи ошди.

Бугун юртимизда аҳолининг сиёсий онги, маданияти, маънавиятини оширишга хизмат қилаётган газета ва журналлар
кўп. Қорақалпоғистон мисолида айтадиган
бўлсак, айни кунда ҳудудда 46 та газета ва
журнал фаолият олиб бормоқда. Жумладан, «Еркин Қарақалпақстан», «Вести Каракалпакстана», «Қорақалпоғистон тонги»,
«Қарақалпақ əдебияты», «Қарақалпақстан
жаслары», «Əмиўдəрья», «Саза» («Садо»)
ва шунга ўхшаш ўнлаб газета ва журналларнинг ҳар бири республика ҳаётида ўз
ўрни, ўз позициясига эга. Мана шулар
қаторида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг қарийб 25 йилдан
буён чиқаётган «Ғəрезсизлик ҳəм нызам»
(«Истиқлол ва қонун») газетаси ҳам бор.
Газетанинг биринчи сони 1996 йил
1 сентябрь куни Ўзбекистон мустақиллигининг 5 йиллиги муносабати билан
«Адам ҳам нызам» («Инсон ва қонун»)
номи билан ҳуқуқий йўналишдаги биринчи газета сифатида чоп этилди. Газета 2003 йил октябрь ойидан бошлаб давр
тақозоси билан «Ғəрезсизлик ҳəм нызам»
деб атала бошлади.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ташаббуси билан ташкил этилган
газета энг аввало президент фармонлари,
ҳукумат қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳиятини аҳолига тушунтириш, уларни ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар
ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор этиш, шунингдек, жамиятимизда
ҳуқуқий маданиятни ошириш орқали жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни бош мақсад қилди.
Газета мана шу йўлда қатор ижобий
натижаларга эришди. Хусусан, таҳририят ходимлари жамиятдаги камчиликларни баратараф этиш, давлат, жамият ҳамда
фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига путур етказиши мумкин бўлган
омилларга қарши курашишда прокуратура органларининг энг яқин ёрдамчисига айланди.
Бундан ташқари, газета саҳифаларида
ёшлар ҳаёти ва табиясига оид мақолаларга, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикасига оид материалларга ҳам
алоҳида жой ажратилган.
Биз бугун ахборот асрида яшаяпмиз.
Ҳар қандай хабар, янгилик яшин тезлигида тарқалади. Шу боис соҳа вакилларидан замонга мос тарзда юқори билим,
тажриба ва албатта атрофимиздаги воқеаларга холис баҳо бериш каби фазилатлар
талаб этилади.
Бу борада журналистларнинг малакасини ошириш, замонавий ахборот технологияларидан эркин фойдаланишини таъминлаш мақсадида таҳририятнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга
алоҳида этибор қаратилаяпти. Шу билан
бирга, ўтган даврларда ҳар бир ижодий ходим Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «Ҳуқуқ» газетаси таҳририятига тажриба алмашиш мақсадида юборилди ва бу ишимиз самара берди.
Албатта, ҳар қандай касбнинг ўз машаққати бўлиши табиий. Лекин журналистиканинг мана шу қийинчиликларини енгиб, юрт равнақи, келажаги йўлида
меҳнат қилишнинг завқи бошқача бўлади.
Таҳририятимиз жамоаси ўз касбини
севган, ватан равнақи йўлида меҳнат қилаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан
чин кўнгилдан қутлайди. Уларга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ва албатта ватан равнақи йўлидаги эзгу ишларида зафарлар
тилаб қоламиз.
Парахат ҲАБИБУЛЛАЕВ,
«Ғәрезсизлик ҳәм нызам» газетаси
бош муҳаррири