Тоғликларнинг бандлиги таъминланмоқда

18:00 - 24.06.2021

3

Бўстонлиқ туманидаги пурвиқор тоғлар орасида жойлашган бу қишлоқда тонг ёришиб ул­гурмасидан деҳқон даласига йўл олади. Қишлоқда тонг эпкинида тўйиб нафас олиш жуда ёқимли. Айниқса, шу жараёнда ян­гигина соғиб олинган сутнинг исини ҳис қилишингиз тайин. Аҳолиси асосан чорвачилик, боғдорчилик, деҳқончилик билан шуғулланадиган Қапал қишлоғида 1187 та хонадон мавжуд.

Туман прокурори сектори­даги қишлоқда 1421 киши тиббий кўрикдан ўтказилди. Асосий эътибор аҳоли саломатлиги­ни мустаҳкамлаш, оналар ва болалар соғлиғини доимо на­зорат қилиб бориш масалала­рига қаратилди. Аҳолини тоза сув билан таъминлаш мақсадида 4,6 километр узун­ликда қувур ётқизилди. 2021 йилнинг иккинчи чорагида 940 метр йўлга шағал тўшалди, четларига бетон ариқлар монтаж қилинди. Дам олиш масканларига олиб борувчи йўл асосан Қапал қишлоғидан ўтади. Шу­нинг учун ҳам фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 145 та бетон пли­та олиб келиниб, йўл четларига ўрнатилди.

Қишлоқдаги эски трансформаторлар янгиланаяпти. Яроқсиз ҳолга келиб қолган ёғоч симёғочлар бетонларига алмаштирилмоқда. Хусусан, 6,1 км янги электр симлари тортилди. Суюл­тирилган газ таъминоти ҳам яхшиланди. Қишлоқ аҳолиси газ баллонлари билан мунтазам равишда таъ­минланиб келмоқда.

Қишлоқда эҳтиёжманд оилаларнинг уйини таъ­мирлаб беришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёш­лар дафтари»га киритилган фуқароларнинг бандлиги ма­саласи ҳам прокуратуранинг диққат марказида турибди.