Ўзи йўқ, маоши нақд ўрмончилар

12:00 - 23.06.2021

12

«Бирни кессанг, ўнни эк…». Ўрмончилар бу мақолни жуда яхши билишса керак. Бироқ мубораклик айрим ўрмончиларга бу ҳикмат бегона шекилли.

Департаментнинг Муборак тумани бўлими ходимлари ва мутахассислар иштирокида Муборак тумани давлат ўрмон хўжалигида бюджет маблағининг сарфланиши юзасидан ўтказилган текширишда шу ҳолат ошкор бўлиб қолди. Хўжалик мансабдорлари 2018 – 2019  йилларда бу ерда ишламаган одамларга иш ҳақи ёзиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумот киритиш йўли билан 51 118 100 сўм пулни талон-торож қилишган.

Бундан ташқари, мансабини суиистеъмол қилиб, хўжалик ходимларига 56 187 290 сўмлик ортиқча иш ҳақи тўлаб, давлатга жиддий зиён етказишган.

Суд ҳукми билан ўрмон хўжалиги масъуллари жазосини олишди.