“Эгасиз “Кобальт”га нима дейсиз?”
10:30 - 23.06.2021
16
Фаррух Саидов ҳалол яшаш ўрнига, бировларнинг мулкини фирибгарлик билан қўлга киритишни касб қилиб олганлардан экан. У 2019 – 2020 йилларда бир неча кишини чув тушириб, пулини қўлга киритгани маълум бўлди. Хусусан, Ф.Саидов 2019 йилнинг ноябрь ойида Наргиза Ҳамидованинг ишончига киради. Унга пойтахтнинг Яшнобод туманидаги ҳарбий шаҳарчада жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридан бир хонали хонадон олиб, номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 47 млн. 500 минг сўмини қўлга киритади ва ўзининг эҳтиёжига сарфлаб юборади.
Бундан ташқари, 2020 йилнинг январь ойида Александр Каминскийни ҳам алдайди. Унга эгаси вафот этиб кетган, меросхўри йўқ бўлган «Кобальт» автомобилини номига расмийлаштириб беришни ваъда қилади. Бу ишни ҳал қилиш учун А.Каминскийдан 26 млн. 745 минг сўм пул олиб, киссасига уради.
Орадан бир қанча вақт ўтгач пулини қистаган А.Каминскийга ўзининг «УАЗ патриот» русумли машинасини совға қилишини айтади. Бундан хурсанд бўлган Александр унга қандай қилиб яна 700 доллар берганини билмай қолади.
Қинғир иш бир куни фош этилиши тайин. Ф.Саидов яна бир фуқарони чув тушириш учун қилган ҳаракатини охирига етказа олмади. Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар томонидан ўтказилган тадбирда ашёвий далил билан ушланди. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг ҳукмига асосан унга жазо тайинланди.
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
53
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
156
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
186
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
246
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
263
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
274