Номус билан ори бўлмас, отасини йиғлатганнинг..
10:30 - 21.06.2021
18
Маъруф Ботировнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ёши етмишдан ошди. Уч ўғилни уйлантириб, уйли-жойли қилгунча ўзи ҳам қариб, кучдан қолди. Айтишича, ҳозир отахоннинг соғлиғи ёмонлашган, давлатдан оладиган пенсияси дори-дармонига етмайди, ўғилларининг биронтаси ҳам ҳолидан хабар олмайди. Ноилож қолган ота дардини судга айтди.
Судга жавобгарлар – Эшмат, Тошмат ва Нурмат Ботировлар чақирилган бўлса-да, негадир кенжаси Нурмат келмади. Суд жараёнида фарзандлар айбларини тан олиб, энди отага ёрдам беришни айтишди. Суд фарзандларининг ҳар биридан отаси учун ойига 245 000 сўмдан пул ундириш ҳақида қарор чиқарди.
Шу ўринда оғриқли савол туғилади: бири 45, бири 43 ва бири 38 ёшга кирган фарзандларнинг отага ғамхўрлик қилиши учун албатта суд қарори керакми? Хўп, фарзандлар ноқобил экан, қўни-қўшни, қариндош-уруғ, қолаверса, маҳалла фаоллари қаёққа қаради? Қариб кучдан қолган отага бефарқ бўлиш хиёнат эмасми?!
Қайтар дунё дейдилар. Ўйлаймизки, фарзандлар бундан ўзлари учун хулоса чиқариб оладилар.
Барчаси инсон қадри учун
10:01 - 05.07.2022
7
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
13
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
10
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
22
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
81
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
193