Ярмаркада бўш лавозимлар

10:30 - 18.06.2021

13

Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида Яккасарой кичик саноат зонасида Яккасарой, Чилонзор, Учтепа ва Сергели туманларида яшовчи, «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда 442 нафар фуқаро ҳамда 158 та иш берувчи корхона ва ташкилот 2700 дан ортиқ бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Ярмаркада 41 киши ишга жойлаштирилди. 96 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. 5 киши ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. 44 нафар фуқаро туманларда ташкил этилган ҳунар курсларига ўқишга йўналтирилди.

Хусусан, Яккасарой туманида яшовчи А.Йўлдошев Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасига хўжалик мудири лавозимига, Н.Воҳидов Меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш марказига компьютерчи лавозимига, М.Юсупова эса Ишсизларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига ҳисобчи лавозимига ишга қабул қилинди.

Тадбир давомида қатнашчилар билан профилактик суҳбат ҳам ўтказилди.