Кимнинг конституцияси қандай?

16:00 - 16.06.2021

57

«BaigeNews.kz» нашри дунё мамлакатларининг конституцияларидаги қизиқарли фактлар тўпламини тайёрлаб, омма эътиборига ҳавола қилди.

Нашр дастлаб қўшни респуб ликанинг асосий қонунига тўхталган.
Қозоғистон конституцияси 1995 йил 30 августда қабул қилинган. Унинг лойиҳаси умумхалқ референдумида маъқулланган. Шу пайтгача бу конс титуцияга икки марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Улардан бирига кўра 2007 йилда Қозоғистон президентликдан президентлик-парламент респуб ликасига айланди. Энг қадимги консти туциялардан бири Сан-Марино конституциясидир. У 1600 йилда тасдиқланган. 1974 йилда эса унга Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қўшилган.

Кўпчилик дунёдаги биринчи конституция АҚШда қабул қилинган деб ўйлайди.

Юқоридаги фактга таянадиган бўлсак, бу нотўғрилигига гувоҳ бўламиз. Аммо aмерикаликлар асосий қонунининг ўзига хос томонлари етарлича. Мисол учун АҚШ конституцияси энг қисқа қонунлардан бири. Унда атиги 4400 та сўз мавжуд. Aмерикаликлар 1788 йилда инқилобий урушдан сўнг конституцияни қабул қилдилар. 1791 йилда ҳужжатга ўнта ўзгартириш киритилди ва бу «ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун» деб номланди.

Кейинчалик AҚШ конституциясида бир қанча ўзгаришлар юз берган. Масалан, мамлакатда қуллик бекор қилинди. Шунингдек, унга «тақиқ» термини киритилган.

Кейинчалик у бекор қилинган. 1789 йилда конгрессменлар иш ҳақини ошириш ҳуқуқини чеклаш тўғрисида тузатиш таклиф қилишган экан. Аммо бу ўша пайтда эътиборсиз қолдирилган бўлиб, орадан 203 йил ўтгач, 1992 йилда тасдиқланган.

Дунёдаги энг катта конституция Ҳиндистоннинг асосий қонунидир. Унда 395 та модда, 12 та йирик илова мавжуд. Ажабланарлиси, унга 500 дан ортиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Бундан ташқари, у шундай мураккаб тилда ёзилганки, ҳатто мамлакат аҳолиси баъзан уни тушунишга қийналади.

Эквадор конституциясида нафақат одамларнинг, балки табиатнинг ҳам ҳуқуқлари баён етилган. Шу сабабли мамлакатнинг асосий қонуни «яшил конституция» деб номланади. Мамлакатда бош қонун билан бўладиган жараёнлар асосан ўрмонларни кесишни чеклаш ва қурилишни тўхтатиш мақсадида мунтазам равишда судларга даъво аризалари билан мурожаат қиладиган экологлар билан боғлиқ.

Конституция жараёнлари бўйича энг тинчи Япония ҳисобланади. Мамлакат Иккинчи жаҳон урушида мағлубиятга учраганидан сўнг, 1947 йилдан абадий пацифизмни эълон қилган. Давлатнинг асосий қонуни ҳам шу асосда қабул қилинган. Яъни Япония бундан буён ҳеч қачон ҳарбий куч ишлатмаслик, урушларга қўшилмаслик ҳамда халқаро низоларда куч ишлатмаслик мажбуриятини ўз конституциясига киритиб қўяди. Шу билан бирга, кунчиқар юртнинг ҳарбий қўшини фақат ўзини ҳимоя қилиш учун йўналтирилиши ҳам белгилаб қўйилди.

Малталиклар ҳам шунга ўхшаш пацифистик интилишга эга. Малта ҳам ўзининг конституциясида қўшилмаслик сиёсатини юқори қўйган. Унда давлат ҳар қандай ҳарбий иттифоққа қўшилишдан бош тортишини белгилаб қўйган. Хусусан, Малта асосий қонунида ўзини «тинчликни фаол излаётган нейтрал давлат» деб эълон қилган. Aвстралия ҳам дунёдаги қадимий конституциялардан бирига эга мамлакатдир.

Кенгурулар юртида 1900 йилда қабул қилинган конституцияга ҳозирги кунга қадар амал қилинади. Ҳужжат олти марта қайта кўриб чиқилган бўлса-да, биргина ўзгартиш 1967 йилда киритилган. Унга кўра аҳолини рўйхатга олишга оид айрим тақиқловчи қоидалар олиб ташланган.

Миср конституциясининг катта бир бўлими матбуотга бағишланган. Конституция оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини тўлиқ кафолатлайди.

Асосий қонунда газеталарнинг мусодара қилиниши ва ёпилиши тақиқланган. Ҳужжатда матбуот «халқнинг мустақил тўртинчи ҳокимияти» деб таърифланган. Коста-Рикада конституция саккиз марта қабул қилинган экан. Ундаги қизиқарли ҳолатга тўхталсак.

Мамлакатнинг асосий қонуни иккинчи марта 1949 йилда қабул қилинган. Унда давлат раҳбарини сайлаш борасида қизиқ бир меъёр белгиланган. Агар президентликка номзодлар тенг миқдорда овоз олса, унда энг ёши катта номзод ғолиб деб топилиши эътироф этилган.

Ямайка конституцияси мамлакатда туғилган ҳар бир кишига фуқароликни беради. Бундан фақатгина душман мамлакатларнинг фуқаролари истисно эканлиги белгилаб қўйилган. Ҳатто Ямайкада рўйхатдан ўтган кемада ёки самолётда туғилган чақалоқларга ҳам кейинчалик давлат ишонч билдириб, уларга фуқаролик паспорти топширади.

Маълумки, дунёда диний тамойиллар конституциядан кўра муҳимроқ бўлган давлатлар ҳам бор. Эрон, Ироқ, Саудия Aрабистони, Покистон ва Ливия шулар жумласидандир. Уларда бош қонун вазифасини Қуръондабелгиланган тамойиллар бажаради. Хусусан, Саудия Aрабистони конституциясининг биринчи моддаси қуйидагича талқин этилган: «Саудия Aрабис тони подшоҳлиги суверен араб ислом давлатидир.

Унинг дини исломдир, конституция Aллоҳ таолонинг китоби ва пайғамбаримизнинг суннатидир. Унга барака беринг, тили арабча, пойтахти aрРиёд шаҳри». Саудияликлар конституцияга эмас, Қуръонга қасамёд қиладилар ва шариат қонунлари асосида яшайдилар. Собиқ иттифоқ давлатларига тўхталадиган бўлсак, улар ўз конституцияларига тез-тез ўзгартиш киритиб туришади. Ҳудудда биринчи бўлиб Ўзбекистон ўз конституциясини қабул қилган.

Россия 2020 йилда конституциясига ўзгартиш киритди. Бу мамлакатнинг амалдаги президентига 2036 йилгача қайта сайланиш имконини яратди.

Камолиддин АСҚАРОВ
таржимаси