“Видеотасвирларни тарқатиб юборсам, шарманда бўласан…”
18:00 - 15.06.2021
15
Бугунги кунда айрим фуқаролар худди шу сўзлар билан таҳдид қилиб товламачилик қилишмоқда. Ўзгаларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотларини ошкор қилиш эвазига мўмай даромад топаман деб жиноятга қўл ураётганлар ҳамма ҳудудда учрамоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва Янгиариқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.М. шу туманда яшовчи М.А.нинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ бўлган видеотасвирларни бошқаларга тарқатмаслиги эвазига 6 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тарози хилма-хил бўлса-да, тош бир хил. Бугун ахолининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётган бир вақтда ўз манфаати йўлида мўмай даромад топишни касб килган товламачилар ҳам жазосиз қолмайди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ҳ.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Албатта, ушбу фуқаронинг қилмишлари ҳам бошқалар учун яхшигина сабоқ вазифасини ўтайди.
Ими-жимида дўстлашганлар
09:39 - 23.05.2022
53
«Мени ажратиб қўйишяпти» ёхуд Гендер тенглик қаёқда қолди?
10:05 - 20.05.2022
156
«Аёлинг бир тожик билан…»
10:46 - 19.05.2022
186
Киройи куёвинг шундай бўл(ма)син
10:14 - 17.05.2022
246
Кетса боғча болаларидан кетибди!
16:39 - 16.05.2022
263
«Сиз сўрайсизу мен йўқ дейманми?»
10:17 - 16.05.2022
274