“Кўпнинг қозонидан қошиқлаб олсанг, билинмайди…”
14:27 - 15.06.2021
28
Нафснинг оқибати ҳалокатдир. Кимки нафсига эрк берса, жиноят кўчасига кирганини билмай қолади. Улуғбек Мизробов муқаддам бир эмас, икки марта судланган бўлишига қарамасдан, хатолардан сабоқ чиқара олмагани боис такрор жиноятга қўл урди. “Бухоро нефт базаси” МЧЖ га қарашли Пешкў туманидаги 28-сонли фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчаси бош оператори сифатида фаолият олиб борган У. Мизробов “кўпнинг қозонидан қошиқлаб олсанг, билинмайди,” деган хаёлга бориб иш кўрди.
Текин бойлик орттириш пайига тушган оператор 2019 йил июль ойи охирларида фермер хўжаликларига тарқатиш учун ФЁТШ(фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчаси) сиғимларида сақланиб келинаётган ҳамда тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномага асосан унга ишониб топширилган, ихтиёрида бўлган 51 миллион 410 минг 800 сўмлик 10492 литр/ 8760 кг дизел ёқилғисини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб юборди.
Хатога йўл қўйган одам ими-жимида уни хаспўшлаш ёки яшириш йўлларини излаши табиий. У. Мизробов ҳам шундай йўл тутди. Талон-торож қилинган дизел ёқилғисини тумандаги “Жаббор-Жаҳонгир” ва “Шоҳинур-Акбар боғи” фермер хўжаликлари томонидан қабул қилиб олинганини тасдиқловчи қатъий бланка шаклидаги расмий ҳужжат ҳисобланган ишончнома ҳамда тарқатув варақаларига киритиб, хўжалик раҳбарлари имзоларини ҳам сохталаштириб қўйди. Албатта, бу қалбаки ёзувлар тиркалган ҳисоботлар тайёрланиб нефть маҳсулотларининг чиқим қилинганини исботлайдиган сохта ҳужжатлар расмийлаштириб қўйилди. Иш шу билан тугармиди?! Йўқ, албатта. Энди бу ҳужжатлар қалбаки эканини билиб туриб, «туя кўрдингми йўқ» дегандек “Бухоро нефт базаси” МЧЖ га тақдим этилган.
Суд Улуғбек Мизробовни айбли, деб топиб, Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш иши жазосига тортди.
«Big soft trading» ва «Shertrade»га ажратилган кредитлар талон-торож қилинган
10:25 - 30.06.2022
10
Конституцияда атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар кафолати
10:16 - 30.06.2022
6
Асл саодат оила қўрғонида яшириндир
09:54 - 22.06.2022
21
Саёҳат қилинг, ватанни англанг!
09:45 - 20.06.2022
80
«Тўқсон саккиздан ўтдиму кўнглим ҳалиям ёш…»
09:57 - 17.06.2022
192
«Болаларим менсиз қандай яшайди? Яхшиси…»
09:33 - 17.06.2022
202